Ҳушёрликда ҳикмат бисёр

Сергели туманининг Спутник 15-даҳасида истиқомат қилувчи Игорь олов тилсиз ёв эканини унутиб қўйди. Уйқуга ётиш олдидан уйни иссиқроқ тутиш мақсадида газ плиталарини ёқди-ю эътиборсизликка берилди.

Ярим тунда уйғониб кетган Игорь ошхонадан чиқаётган ёруғни кўриб сергак тортди. Бориб қараса, қуритиш учун плита устига осилган кийими ловиллаб ёнаётган эди. Ўт гиламга ҳам ўтиб, оловнинг шашти тобора зўрайиб борарди. Хонадон соҳиби ўзини қўлга олиб, сочиқ билан алангани ўчирмоқчи бўлди. Аммо бунинг фойдаси бўлмади. Аксинча, унинг қўли ва юзи куйиб, тан жароҳати олди. Игорнинг жон ваҳмида бақирган овозидан уйғонган оила аъзолари тезда ёнғин хавфсизлиги ходимларини қўнғироқ орқали огоҳлантиради. Улар етиб келишганда олов уйнинг том қисмига ўтиб бўлган эди…

Хўш, Игорнинг моддий ва жисмоний зарар кўришида ким айбдор? Ўзининг, бепарволиги, фавқулотда ҳолатларга совуққонлик билан қараши эмасмикан?!

Одатда содир бўладиган кўп ёнғинлар фуқаролар лоқайдлиги натижасида юзага келади. Мана, сизга оддийгина мисол. Бу каби кўп кишилар ювган кийим-кечакларини тезроқ қуритиш мақсадида газ плиталари устига илиб, газни ўчирмасдан ётади. Бунинг натижасида турли хилдаги кўнгилсиз ҳодисалар келиб чиқишини эса ўйламайди. Уй эгаси ухлаб қолганида вазият янада аянчли бўлиши мумкин эди? Бошпанасиз қолар, нафақат ўзи, балки оила аъзолари ҳам тан жароҳати оларди.

Бундай бефарқлигимиз оқибатида содир бўладиган ёнғинларнинг олдини олишимиз учун ҳар биримиз доимо ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишимиз, очиқ оловдан, газ ва электр қурилмаларидан доимо тўғри фойдаланишимиз билан оиламиз тинчлигини ҳамда соғлигини асраган бўламиз.

А.МУРАТБАКИЕВ,

Сергели тумани ИИБ ЁХБ инспектори, сержант

А.ВАЛИЕВ,

Сергели тумани ИИБ ЁХБ кичик инспектори, сафдор

Яна ўқинг:  Akajon

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: