Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Психологик иммунитет нима?

08.10.2021
316 марта ўқилди
Психологик иммунитет нима?

«Иммунитети паст одам дарров шамоллаб қолади» дейишади. Буни ҳаммамиз биламиз. Психологик иммунитет ҳақида эшитганмисиз? Сал гапга аразлайдиган, йиғлайдиган ва шу сабабли дарров жанжаллашиб кетадиган одамларнинг психологик иммунитети ўта паст бўлади.

Бундайлар дарров невроз касаллигига чалинишади, депрессияга тушиб қолишади ва улардан психологик ёрдамсиз чиқишга анча қийналишади. Психологик иммунитетни қандай қилиб ошириш мумкин? Агар тана иммунитети жисмоний чиниқиш орқали кучайтирилса, психологик иммунитет руҳиятни чиниқтириш орқали кучайтирилади. Хўш нима қилиш керак? Психологик иммунитет қандай йўллар билан кучайтирилади?

Аввало, инсон илмли бўлиши керак. Илмли дегани – бу олий маълумотли бўлиш дегани эмас. Ҳар бир инсон, айниқса, ёшлар тарбия борасидаги китобларни ўқиб, ибрат берувчи ҳикояларни тинглаб, ҳаёт тажрибасига эга бўлган инсонлар суҳбатини тинглаб, катталар ўгитига амал қилиб яшаса, унда психологик иммунитет шаклланиб боради. Бундай одамлар кучли характер соҳибларига айланишади. Уларни хафа қилиш ўта мушкул, улар ҳаёт зарбаларига ўта бардошли бўлади, кўзлаган мақсадига собитқадамлик билан эришади. Илм, кўникма ва ҳаёт тажрибаси асосида қилинган ҳар қандай хулоса психологик иммунитетни янада кучайтиради, боз устига имли одамни ҳеч ким сўндира олмайди, кучи ҳам етмайди. Бундайларга ҳамманинг ҳаваси келади, ҳар ким уларга ўхшашга ҳаракат қилади, ҳатто ёши катта инсонлар ҳам уларнинг суҳбатига шерик бўлишга интилишади.

Сиз бу мисраларни энди ўқиётган бўлсангиз ва ёшингиз 30 ёки 40 дан ошиб қолган бўлса ҳам ҳеч ачинманг. Ҳалиям кеч эмас. Сиз бугундан бошлаб ўз психологик иммунитетингиз устида ишлашингиз мумкин. Бунинг учун буюк инсонлар ҳаёти, донолар бисотидан, ҳикматлар хазинаси, асаб ва руҳият, руҳий тарбия каби китобларни мутолаа қилинг. Сўнгра аввалги ҳаётингизга бир назар ташланг, қаерда хатога йўл қўйдингиз, қаерда сизни ким хафа қилди ва нега хафа қилди, балки шу вазиятга тушишга сизнинг ўзингиз айбдордирсиз ва ҳоказо. Ишонаманки, сиз ўз устингизда ишлаб кучли шахсга айланасиз ва ушбу ШАХС ҳимоячиси – бу Сизнинг иммунитетингиз бўлади!

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024618
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025405
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024347
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.2024178