XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013/51)

  • Мамлакатимизга ташриф буюрган “Болгария-Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Пенко Атанасов раҳбарлигидаги Болгария парламент делегацияси 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида учрашувлар ўтказди.
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
  • Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси ва Корея Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди. Унда қатор давлатларнинг мамлакатимиздаги элчихоналари вакиллари, Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси аъзолари, санъат ва маданият намояндалари қатнашди.
  • Пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида бунёд этилган “Семурғ” болалар томошагоҳи фойдаланишга топширилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан қурилиб, фойдаланишга топширилган мазкур иншоот уч юз нафарга яқин болани ўз бағрига сиғдира олади.
  • Самарқанд шаҳрида “Камалак юлдузлари – 2013” болалар ижодиёти фестивалининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди.
Яна ўқинг:  Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – аҳоли ва тиббиёт муассасалари ўртасидаги замонавий тизим

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: