Эзгулик йўли

«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила роли ҳамда аҳоли тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда қатор чора-тадбирларни бажариб келмоқда.

Фонд томонидан аҳолига кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам ташкил етиш учун тиббий-ижтимоий патронаж тизими шакллантирилгани 1996 йилдан буён 5 миллиондан ортиқ фуқароларни бепул тиббий кўрикдан ўтказиш ва 700 мингдан зиёд оиланинг ижтимоий ҳолатини ўрганиш имконини берди. Кўрик натижалари бўйича уларга профилактик, тиббий ва гуманитар ёрдам кўрсатилди.
1996 – 2020 йиллар давомида Фонд халқаро ташкилотлардан 1113 марта 549 миллион 126 минг АҚШ доллари қийматидаги гуманитар юклар (дори-дармон, санитария-гигиеник воситалар, тиббий воситалар, ногиронлиги бор шахслар учун аравачалар) қабул қилиб, республиканинг даволаш ва ижтимоий муассасаларига етказиб берди.
Германия, Корея Республикаси, Ҳиндистон ва бош­қа мамлакатлар халқаро хайрия фондларининг доимий молиявий кўмагида туғма касалликлар билан оғриган болалар етакчи чет эл клиникаларида соғломлаштирилмоқда. Мазкур самарали ҳамкорлик натижасида 36 928 киши бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, 2130 нафар бемор Ўзбекистонда, 586 нафари эса чет элда турли жарроҳлик амалиётидан ўтказилди. Бундан ташқари, Германия, Корея Республикаси грантлари асосида 6698 нафар бемор болага, шунингдек, юрак туғма нуқсони бўлган 1122 нафар болага Ўзбекистон клиникаларида маҳаллий мутахассислар томонидан жарроҳлик амалиёти кўрсатилди.
«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида кўплаб хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, Ҳаракатлар стратегиясининг 4-йўналиши бўйича, яъни аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди ва Германиянинг «Peace Village International» халқаро ташкилоти ўртасидаги уч томонлама шартнома доирасида ҳар йили 2 марта республикамизнинг барча вилоятларидан бемор болалар Германиянинг нуфузли клиникаларига даволанишга юборилмоқда. Ўтган 19 йил мобайнида 12 ёшгача бўлган бемор болалар бепул даволаб келинмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оила фарзандларига кўрсатилаётган ёрдам самарасида кўплаб болалар соғлом ҳаётга қайтмоқда. Шу ўринда айтиш керакки, 2002 – 2021 йиллар давомида 410 нафар ўзбекистонлик бемор бола тананинг куйиш асоратлари, туғма ошқозон-­ичак, сийдик ва нафас йўллари ҳамда таянч-ҳаракат тизими туғма ва орттирилган нуқсонлари ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанишга юборилди.

Жорий йилнинг 16 февраль куни 10 нафар бемор бола Германия клиникаларида соғломлаштирилиб, уйига қайтган эди. 20 май куни фонд ходимлари ҳамроҳлигида 15 нафар бемор бола Германия клиникаларига узоқ муддатли даволанишга юборилди ва шу куни илгари даволанишга юборилган бемор болалардан 3 нафари соғломлаштирилиб, ота-оналари бағрига қайтиб келишди. Бугунги кунда 17 нафар бемор бола Германия клиникаларида даволанишни давом эттиришмоқда.

Шунингдек, «Фриеденздорф интернейшнл» халқаро ташкилоти грантлари ҳисобидан бемор болалар республикамиз клиникаларида операция қилиниб, соғломлаштирилди. Жумладан, юқори лаб ва танг­лайнинг нуқсони, оёқ ҳамда бўйиннинг ортопедик нуқсони ва куйишдан кейинги нуқсонлари бўлган 158 нафар бола (Тошкент давлат стоматология институти клиникаси, Андижон ва Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида) жарроҳлик йўли билан операция қилинди.
Германиянинг «Фриеденздорф интернейшнл» халқаро хайрия ташкилоти грант маблағлари доирасида мураккаб турдаги юрак туғма нуқсонлари бўлган 20 нафар бемор бола «Эра Мед» клиникасида ва 17 нафари «Эзгу ният» МЧЖ клиникасида, 14 нафар бемор бола Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва 15 нафар бемор бола Самарқанд вилоят «Мақсуд Акмал юрак-қон томир маркази» МЧЖда, умуман, жами 125 нафар бемор бола операция қилиниб, соғломлаштирилди.

Эътироф этиш жоизки, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди томонидан бу каби хайрли ишлар самарали давом эттирилмоқда.

 Жумабек НУРОВ,

Яна ўқинг:  Ягона интерфаол давлат хизматлари порталида имкониятлар кенгайди

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди

бўлим бошлиғи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: