Мамлакатимизда коронавирус (COVID-19) инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўрилади

Қарорга шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2021 йил  27 майда “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Хабарингиз бор, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ пандемия дунё ҳамжамиятини, шу жумладан, республикамиз тиббиёт тизимини жиддий синовлардан ўтказди ва ўтказишда давом этмоқда. Аксарият давлатлар ушбу синовга дош бера олмасдан чуқур иқтисодий инқирозга юз тутдики, ҳали бери ушбу инқироздан чиқиб кета олмаслиги яққол намоён бўлмоқда. Табиийки, эпидемик вазиятнинг бу қадар узоқ вақт мобайнида мураккаб бўлиб туриши вазиятни янада оғирлаштириш, имкониятларни чегаралаш, иқтисодиётнинг боши берк кўчага кириб қолишини яқинлаштиришдан нарига ўтмаяпди.

Айнан шундай пайтда, эпидемик барқарорликни таъминлаш, унинг жиловини бир маромда ушлаб туриш, вазиятнинг чигаллашиб кетишига йўл қўймаслик катта аҳамият касб этибгина қолмасдан, балки, халқаро ҳамжамият олдида ҳар қандай давлатнинг нуфузини, илмий-амалий салоҳиятини белгилаб берувчи омил сифатида яққол намоён бўлади.

Назаримизда Ўзбекистон Республикаси тиббиёти, коронавирус пандемияси даврида нафақат тобланди, балки, мисли кўрилмаган ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлди. Қисқа вақт ичида бирламчи тиббий-санитария хизматидан тортиб, ихтисослашган илмий-амалий марказларгача катта ижобий ўзгаришларга эришди, уларнинг моддий-техник базаси яхшиланди, кадрлар салоҳияти ошди, энг мураккаб тиббий амалиётлар нафақат вилоятлар марказларида, балки туман ва шаҳарларда ўтказилишига имконият яратиб берилди.

Тиббиёт тизимига азалдан кўп харажатли тизим, алоҳида эътиборга лойиқ соҳа сифатида қаралган. Шундай экан, тиббиёт тизими муаммоларига ечим топиш баробарида санитария-эпидемиология хизмати эътибордан четда қолиб кетмаётганлиги қувонарли ҳолдир албатта.  

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, санитария-эпидемиология хизматига стратегик соҳа, аниқроқ айтсак, давлатимиз тиббиётининг алоҳида аҳамиятга эга бўлган қисми сифатида қаралаётганлиги бежизга эмас. Негаки, республикамиз раҳбарияти томонидан белгилаб берилган, пандемияга қарши курашишнинг ўзига хос алоҳида стратегиясида мазкур соҳа муассасаларининг  муҳим ўрни борлиги ҳеч кимга сир бўлмай қолди.

Бунга мисол тариқасида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий лабораторияларни ташкил этиш бўйича бир қатор ишларни кўрсатиш мумкин.

Хусусан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, модернизациялаш ва жозибадорлигини ошириш мақсадида Осиё тараққиёт ва Осиё инфраструктура инвестициялар банклари билан хизмат ҳузуридаги барча муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва республика миқёсида референс-лабораторияларни яратиш бўйича музокаралар ўтказилди. Ушбу музокаралар якуни бўйича юқорида номлари зикр этилган молиявий институтлар томонидан жами  200,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилди.    

Яна ўқинг:  Аёл борки, олам мунаввар

Президентимизнинг юқорида қайд этилган қарори билан тасдиқланган ушбу лойиҳа доирасида тизимдаги жами 475 та муассасанинг моддий-техник базасини янгилаш, хусусан, керакли бўлган тиббий ва нотиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, капитал таъмирлаш ва реконструкция ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Хусусан, 7 та Миллий референс лабораториясини, 31 та ҳудудий лабораторияларни биохавфсизликнинг II даражасига;

423 та туман(шаҳар) лабораторияларини биохавфсизликнинг I даражасигача кўтаришга;

14 та ҳудудий – юқумли касалликлар шифохоналарини модернизация қилишга эришилади.  

Мазкур қарор билан белгиланган лойиҳани амалга ошириш баробарида:  

Натижада, 57.50 миллион АҚШ долларига: 

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази учун – 5.9 миллион доллар;

Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқот институти учун – 6.8 миллион доллар;  

Республика ўлат профилактика маркази ва филиаллари учун – 3.92 миллион доллар;  

Вирусология илмий-текшириш институти – 2.5 миллион доллар;

Санитария-эпидемиология хизмати – 2.45 миллион доллар;

Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари учун – 3.96 миллион доллар;

Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий лаборатория комплекслари учун – 13.5 миллион доллар;  

Дезинфекция станциялари учун – 8.43 миллион доллар;  

Қолган хизмат қошидаги муассасалар учун – 18.47 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ажратилиши кутилмоқда.  

Шу билан бирга, 97.50 миллион АҚШ долларига:  

190 турдаги диагностик анализаторлар ва асбоб-ускуналар;

200 та махсус дезинфекцион автоуловлар;

160 та махсус санитария автоуловлар харид қилиш белгиланган.  

Жумладан:  Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази учун – 2.296 миллион доллар;

Санитария, гигиена ва касб касалликлар илмий-тадқиқот институти учун – 3.71 миллион доллар;  

Республика ўлат профилактика маркази ва филиаллари учун – 2.8 миллион доллар;  

Вирусология илмий-текшириш институти – 1.84 миллион доллар;

Санитария-эпидемиология хизмати – 2.367 миллион доллар;

Республика ва ҳудудий ОИТСга қарши кураш марказлари учун – 4.460 миллион доллар;

Бундан ташқари, Санитария-эпидемиология хизматининг ҳудудий лаборатория комплекслари учун – 49.1 миллион доллар;  

Хизмат қошидаги қолган муассасалар учун – 30.927 миллион доллар маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Яна ўқинг:  ИЗЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ

Миллий ахборот/мониторинг тизими учун – 23.5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган бўлиб, унинг эвазига эпидемиологик вазиятни визуал кузатиш, маълум вақт оралиғида уни баҳолаш ва башоратлаш тизими яратилади ва соҳа амалиётига татбиқ этилади.

Санитария-эпидемиология хизмати ҳузуридаги муассасаларнинг 17 554 нафар ходими малакасини ошириш учун – 6.5 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Инвестицион даврдаги молиявий харажатлар ва кўзда тутилмаган харажатлар учун – 15,0 миллион доллар миқдорида маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Мухтасар айтганда, Президентимизнинг “Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки иштирокида “Ўзбекистон Республикасида коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чораларни кўриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида санитария-эпидемиология хизмати ва коронавирус инфекциясига (COVID-19) қарши кураш билан шуғулланувчи дахлдор соҳа муассасаларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланади, кадрлар салоҳияти ошади, соҳа амалиётига ахборот коммуникация тизими татбиқ этилиши орқали тизим рақамлаштирилади.  

Табиий, бу каби яратилган шарт-шароитлар профилактик тиббий ёрдам сифатини оширади, тизимнинг имкониятларини кенгайтиради, соҳанинг оперативлигини таъминлайди, ташхис қўйиш, даволаш ва профилактикаси билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ҳамда тўлақонлигига асос яратади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик  

ва жамоат саломатлиги хизматининг  

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

ЎзА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: