Уч шохли нерв шамоллаши ёки юздаги санчувчи оғриқлар

Уч шохли нерв невралгияси – юзнинг бир томонида ўткир хуружсимон оғриқлар билан намоён бўлувчи касаллик. Бу касаллик кенг тарқалган.

Унинг сабаблари. Вирусли инфекциялар ёки халқ тили билан айтганда «шамоллашлар» ҳисобланади. Шунингдек, бурун атрофи бўшлиқлари шамоллашлари (гайморит, фронтит), тиш касалликларидан сўнг ҳам кўпчиликда невралгия ривожланади. Уч шохли нерв жойлашган жойда бош мия қон томирлари ҳам ўтади. Агар ушбу қон томирлари уч шохли нервни босиб қўйса ҳам невралгия ривожланади. Артериянинг патологик чўзилиши ва шу сабабли уч шохли нервнинг босилиб қолиши узоқ давом этувчи қон босими билан боғлиқ.

Қандли диабет билан касалланганлар ва узоқ йиллар спиртли ичимлик истеъмол қилганларда ҳам уч шохли нерв невралгияси учраб туради.
Кечиши. Уч шохли нерв невралгияси баъзилар­да енгил кечиб, тез кунларда ўтиб кетса, бошқаларда узоқ йиллар давом этади. Хуружлар совуқда ёки шамоллашларда (грипп, гайморит, фронтит) қўзғаб туради.

Давоси. Аввало, касаллик сабаби йўқотилади. Агар врач касаллик сабабини аниқламасдан даволаш муолажаларини бошласа, бу уринишлар самарасиз кетади. Даволаш махсус дас­тур асосида олиб борилади ва бу жараён бир неча ойга чўзилиши мумкин. Даволаш муолажалари тугаганидан сўнг бемор финлепсин (карбамазепин, тегретол) қабул қилиб юриши керак. Бу дори нафақат бизда, балки барча ривожланган давлатларда ҳам кенг қўлланилади. Чунки финлепсин уч шохли нерв невралгиясида энг самарали доридир. Бу дорининг дозаси ва қанча вақт қабул қилиш кераклигини даволовчи врачнинг ўзи ҳал қилади. Дорини етарли дозада белгиланган муддатгача қабул қилган ва ҳар хил шамоллашлардан ўзини асраган беморда касаллик тез ўтиб кетади. Касалликнинг оғир турида нейрохирургик даволаш муолажалари қўлланилади.

Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ,

тиббиёт фанлари доктори, профессор

Яна ўқинг:  Зарарли одатлардан қандай халос бўлиш мумкин?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: