Рақамли технология – ёшлар нигоҳида
Инновацион ривожланиш вазирлигига қарашли “XXI asr texnologiyalari” журнали ўқувчи-ёшлар ўртасида “Рақамли технология – ёшлар нигоҳида” номли танлов эълон қилган эди.
Турмуш тарзимизда кенг фойдаланадиган кўплаб ихтиролар айнан болалар томонидан яратилган. Бармоқсиз қўлқоплар, калькулятор, меҳли қулоқчин, ҳиқичоқ босадиган обаки, саратонни эрта аниқлайдиган синама кабилар шулар жумласидан.
5 ёшдан 22 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар қатнашган танлов шартига кўра, иштирокчилар фойдали ихтиролар ўйлаб топиб, уларни қоғозда акс эттириши керак. Белгиланган муддат давомида 100 га яқин қатнашчидан қизиқарли видеолавҳа ва суратлар келди. Ҳар бир видеоролик ва сурат журнал таҳририяти ходимлари томонидан синчковлик билан кузатиб борилди. Танлов якунида кўра, 1-ўрин 5 ёшдан 12 ёшгача бўлган иштирокчилар ўртасида Тошкент шаҳри, Бектемир туманидан Муслима Неъматовага, 12 ёшдан 22 ёшгача бўлганлар ўртасида Бухоро вилояти Вобкент туманидан Шаҳзод Эркиновга насиб этди.
Барча иштирокчиларга сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
Амаль СОЛИЕВА,
Марям АҲМЕДОВА.