Сифат ва хавфсизлик – инсон саломатлиги омили

(Реклама ўрнида)

Бугунги кунда давлатимиз дунё тамаддунида ўзини намоён қилаётган бир пайтда ишлаб чиқарилаётган миллий маҳсулотларимизнинг жаҲон бозорида ўз ўрнини топиши, экспорт қилиш ва рақобатбардош­лигини ошириш, ушбу маҳсулотларнинг инсон саломатлиги учун хавфсизлигини таъминлаш муҳим масалалардандир. Бундай ишлар амалга оширилишида стандартлаштириш соҳасининг ўрни катта.

Айни пайтда, юртимизда ушбу соҳанинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш ва уни ривожлантириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бу борада давлатимиз томонидан тегишли қарор ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, олиб борилаётган саъй-­ҳаракатлар ўз инъикосини топмоқда.
Жумладан, 2014 йилдан буён Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган «AGRO-KIMYO STANDART» ва «MED STANDART» масъулияти чекланган жамиятлари озиқ-овқат ва дори воситалари ва тиббиёт маҳсулотларини синовлаш илмий-амалий маркази сифатида озиқ-овқат ва тиббиёт маҳсулотлари ҳамда дори воситаларининг клиниколди тадқиқотларини амалга оширади.

Шунингдек:
– маҳаллий бозордаги маҳсулотлар сифатини таъминлаш;
– GPL, ISO халқаро стандартларига асосланган ҳолда сифат менежменти тизимини ривожлантириш;
– инновацион сифат назорати усулларини ишлаб чиқиш;
– корхона фаолияти самарадорлигини ошириш каби вазифаларни бажаради.
Лабораторияларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг оралиқ ва тайёр маҳсулотлари ҳамда чет эл қўшма корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва импорт маҳсулотларининг синовлаш ишлари бажарилади. Ўтган давр мобайнида марказда сертификатлаштириш ва синовлаш ишлари амалга ошириб келинган. 2017 йилдан эса илмий-амалий синовлаш ишлари олиб борилмоқда.

– Бугунги кунда марказда фаолият кўрсатаётган 90 га яқин тор мутахассисликка эга ходимлар озиқ-овқат, стандартлаштириш ҳамда кимё-технология соҳасида таҳсил олган бакалавр ва магистрантлар, фан доктори ва илмий даражага эга мутахассислардир, – дейди сертификатлаштириш бўлими мудири Амирхон Азимов. – Сертификатлаштиришдан мақсад олувчи ва ишлаб чиқарувчи ўртасида маҳсулот мувофиқлигини баҳолашдан иборатдир.
Фаолиятимиз корхона иш жараёнлари ва фаолияти доимий такомиллашиши, мақсадларга эришиш йўлида ўзаро ҳамжиҳат ва ҳамкорликда ходимлар сифат сиёсатини амалга оширишга асосланган.

Бу аҳоли ва табиий муҳит хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, маҳаллий маҳсулотимизни экспорт қилиш, маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш, энг муҳими, инсон хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.
Соҳада ишнинг жаҳон талаблари даражасида ташкил этилишида лабараторияларнинг Япония, Германия, Россия давлатларидан келтирилган замонавий лаборатория жиҳозлари билан таъминланганлигидир.
Ҳа, марказда ходимларнинг тегишли олийгоҳларда малака оширишлари таъминланиб, ҳамкорлик шартномалари тузилган. Бу битирувчи талабаларнинг марказда амалиёт ўтаб, 0.5 ставка иш билан таъминланиши ҳамда «Устоз-шогирд» анъаналарининг йўлга қўйилишида муҳим омилдир.

Шаҳриёр ФАРМОНОВ,
фармацевт:

– 2014 йилдан буён марказнинг физик-кимёвий синовлар лабараториясида фаолият кўрсатиб келаман. Бу ерда ишнинг нозик нуқталаригача илғай оладиган мутахассисларгина ишлай олади. Чунки натижалар сифатини таъминлашда синовлаш жараёнларини тўлақонли ўрганиш муҳим. Сабаби, синовлашда дори воситаларининг инсон саломатлигига зарар етказмаслиги ва инсон хавфсизлиги таъминланиши асосий мақсад ҳисобланади. Шу боис ҳар бир мутахассис ўз касбининг устаси бўлган ҳолда, бўйнида катта масъулият юкланганини ҳам ҳис этиши лозим.

Бахтиёр ИМАМАЛИЕВ,
фармакология фанлари
бўйича фалсафа доктори:

– Фармакология лабораториямизда сут эмизувчи ҳайвонларда дори воситалари таъсири ва синамаси ўрганилади. Лабораторияда 3 нафар фармаколог, 1 нафар биохимик ва 4 нафар битирувчи талабалардан иборат тажриба орттирувчи амалиётчилар фаолият кўрсатишади. Биз фармакологик (дори воситалари таъсири) ва токсикологик (заҳарлилик бўйича дорилар безарарлиги) синовлаш ишларини олиб борамиз. Синовлаш сут эмизувчилар – оқ сичқон ва оқ каламушлар, денгиз чўчқачалари, қуёнлар, зарур ҳолларда мушук ва итларда ўтказилади.
Ҳайвонларга бериладиган овқатлар уларнинг табиий эҳтиёжига қараб, углевод, оқсил ва витаминларга бой бўлиши лозим. Синовлашдан мақсад, ҳайвонлар организмига дори моддаларининг заҳарлилик даражасини аниқлаш учун дорилар юборилиб, зарарсизлиги ва кумуляцияси (тўпланиб бориши) ўрганилади. Дорилар маълум дозаларда юборилиб, ножўя таъсири кузатилади ва ҳайвон ўлганидан сўнг сўйиб, органлари текширилади. Айтиш жоизки, ҳомиладор аёллар ва туғиладиган болага дори воситаларининг таъсирини ўрганишда тадқиқот ҳомиладор ҳайвонларда ўтказилади.

Лабораторияларда амалга оширилаган стандартлаштириш ва синовлаш ишлари бир-бирига узвий боғлиқ бўлиб, фармакология лабараториясида косметика-парфемерия, фармацевтика, дори воситалари ва техник жиҳозларни синовлаш амалиётлари амалга оширилса, микробиология лаборатория­сида дори воситалари, техник жиҳозларнинг микробиологик тозалиги ва стериллиги текширилади, аналитик лабораторияда эса физик-кимёвий синовлар амалга оширилади.

Синовлаш жараёнларини малакали тарзда мукаммал бажариш муҳим роль ўйнайди. Чунки озиқ-овқат, ветеринария, парфемерия-косметика маҳсулотларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаштиришда четдан кириб келаётган ҳамда маҳаллий маҳсулотлар сифатининг назорат қилиниши ва мувофиқлигини баҳолаш жуда муҳимдир.

М.ҚОДИРОВА

Яна ўқинг:  Нафас йўллари касалликлари ва коронавирус

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: