Болаларда тана ҳароратини қачон тушириш керак?

Кўпчилик ота-оналарни қандай ҳароратдан бошлаб албатта иситмани туширувчи восита берилиши керак деган савол қизиқтиради. Лекин бу масалада ҳар бир шифокор ўз шахсий фикрига эга: кимдир 38, кимдир 38,5, баъзилари эса 39 даражага етгандагина ҳароратни тушириш зарур деб ҳисоблайди.
Ҳарорат кўрсаткичи иситма туширишга асос бўладими?

Лекин фақат ҳарорат кўрсаткичига асос­ланган ҳолда иситмани туширувчи воситаларни қўллаш тўғри бўладими?
Йўқ, бу нотўғри.

Гап шундаки, юқори ҳароратни туширмаслик тез тузалишга олиб келиши ёки жуда юқори ҳарорат организмга катта зарар келтириши тўғрисида ҳеч қандай аниқ маълумотлар йўқ.
Тана ҳароратининг 41,5–42 даражадан юқори бўлиши ҳақиқатан ҳам тузатиб бўлмайдиган тарзда зарар келтириши мумкин, лекин у юқумли касалликлар ҳолатида ҳеч қачон бундай даражагача кўтарилмайди.
Бундай ҳарорат иссиқ уриши ёки бош миянинг баъзи ўсма касалликларида пайдо бўлиши мумкин. Айнан шунинг учун иситма туширувчи воситаларни қабул қилишни ҳарорат баландлиги эмас, балки инсоннинг аҳволи белгилайди.
Тананинг юқори ҳарорати натижасида боланинг умумий аҳволи ёмонлашган ҳолларда паратсетамол ёки ибупрофен қўллаш тавсия қилинади. Болаларнинг умумий аҳволи ёмонлашмасдан фақат ҳарорати кўтарилган ҳолатларда иссиқлик туширувчи воситалардан фойдаланманг!
Тананинг юқори ҳарорати эмас, балки касалликнинг ўзи хавфли.

Агар шифокор болага енгил, хавфсиз инфекция деб ташхис қўйган бўлса ва сиз уйда даволанаётган бўлсангиз, у ҳолда сиз иситма туширувчи воситани ҳарорати 37 даражага етганда ва боланинг аҳволи ёмон бўлсагина беришингиз мумкин.

Евгений ШЧЕРБИНА,

инфекционист

Яна ўқинг:  Кимётерапия болаларнинг фикрлаш функциясига салбий таъсир кўрсатади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: