Иш жараёнида кўп жисмоний куч талаб этиладиган касб эгалари учун машқлар

  1. Турган жойида, қўллар белда, тирсаклар орқага, гавдани кўтарган ҳолда, оёқлар учида туриб, чуқур нафас олинади, тирсак­лар олдинга, оёқлар тўлиқ ерга қўйилади нафас чиқарилади (4 марта қайтарилади);
  2. Қўлларни елкага, кейин тепага кўтариб, кўтарилганда нафас олинади, қўллар эркин ҳолатда пастга туширилганда нафас чиқарилади (6 марта бажарилади);
  3. Стулга ўтириб, қўллар билан астагина қайилтирилган ҳолда стулга суяниб, оёқлар бирга ва олдинга чўзилади, оёқларни очган ҳолда, товонларни полда сирпантирган ҳолда нафас олиб, оёқларни бирлаштириб, бош пастга энгаштирилади, қўлларни стулга тираган ҳолда нафас чиқарилади (4 марта бажарилади);
  4. Стулда ўтирган ҳолда, қўлларни стулга тираб, нафас олинади, оёқларни текислаб, озгина олдинга энгашиб, қўлларни олдинга чўзиб оёқларга текизган ҳолда – нафас чиқарилади, кейин текисланиб нафас олинади
    (4 марта бажарилади);
  5. Турган ҳолда оёқларни елка кенглигида очган ҳолда қўллар туширилади, аввал ён тарафга, кейин аста тепага кўтариб нафас олинади, олдинга энгашиб, қўлларни пастга тушириб, нафас чиқарилади (6 марта бажарилади);
  6. Қўлларни тепага кўтариб, ўнг оёқни орқага қилиб нафас олинади, олдинги, тўғри турган ҳолатга қайтарилиб нафас чиқарилади кейин , бу ҳолат чап оёқ билан қайтарилади (6 марта бажарилади).

Нодира КАРИМОВА
тайёрлади

Яна ўқинг:  Кузнинг инжиқ об-ҳавосида: мавсум учун маслаҳатлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: