Эрта никоҳнинг олдини олишга бағишланди

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида БМТ Аҳолишунослик жамғармаси – ЮНФПА томонидан жаҳон мамлакатларида аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишларнинг йиллик ҳисобот-тақдимотига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда мамлакатимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, оила, оналик ва болалик манфаатларини ҳимоялаш масалаларига устувор эътибор қаратилаётгани ҳақида сўз юритилди. Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 1 июлда қабул қилинган “2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.

Тадбирда мамлакатимизда оилаларни, айниқса, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, эрта турмуш қуриш ҳолатларига барҳам бериш, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олишда замонавий тиббиёт ютуқларидан самарали фойдаланиш масалаларида журналистларга батафсил маълумот берилди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  Хушхабарлар, рақамлар (2013-48)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: