Kубок мусобақалари якунланди

Қарши шаҳрида бадиий гимнастика бўйича

Ўзбекистон кубоги мусобақалари якунланди.

Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидан юзга яқин спортчи иштирок этган мусобақада ғолиблар халқа, булава, тасма ва тўп билан бажариладиган машқларда тўплаган баллари ҳамда жамоавий чиқишларига кўра аниқланди. Тошкент вилояти гимнастикачилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

– Президентимиз раҳнамолигида бадиий гимнастикани ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида қизлар ўртасида бу спорт тури тобора оммалашиб бормоқда, – дейди “Тошкент-1” жамоаси вакили Самира Амирова. – Мамлакатимизнинг чекка ва олис туманларида ҳам муҳташам спорт мажмуалари барпо этилиб, замонавий жиҳозлар ва малакали мутахассислар билан таъминлангани бунинг асосий омилидир.

Мусобақа доирасида 2001-2005 йилларда туғилган қизлар ўртасида “Гўзаллик маликалари” турнири ҳам ташкил этилди. Қашқадарё вилояти миқёсида ўтказилган мазкур мусобақада Дилмира Ашурова олтин, Сабина Нажмиддинова, Азизахон Мирзаева, Комила Менглиева кумуш, Севинч Шамсиева, Севинч Омонова бронза медалини қўлга киритди.

Ў.БАРОТОВ,

ЎзА.

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-47)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: