Жамғарма фаолиятидан (2013-47)

Қорақалпоғистон Республикаси жамғарманинг минтақавий филиали Қорақалпоғистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси ва Халқ таълими вазирликлари ҳамкорлигида Нукус шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Ораста қизлар” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Эндокринология диспансеридаги бемор болаларга дори-дармонлар ва санитария-гигиена воситалари топширилди.

Бухоро вилояти жамғарманинг минтақавий филиали вилоят Адлия ва Халқ таълими бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ ва “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси бўлимлари билан ҳамкорликда уч йўналишда “Конституция – бахтимиз пойдевори” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларига жамғарманинг эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, вилоят Эндокринология диспансерида рўйхатда турувчи жами 101 нафар бемор болага дори-дармонлар ва санитария-гигиена воситалари тарқатилди.

Навоий вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Навоий давлат педагогика институти билан ҳамкорликда касб-ҳунар коллежлари нопедагог кадрларини қайта тайёрлаш факультетининг 62 нафар 3-босқич талабалари ўртасида “Гиёҳвандликнинг олдини олиш” ва “Репродуктив саломатлик” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди.

Жиззах вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан вилоят Эндокринология диспансерида рўйхатда турувчи 85 нафар бемор болага совғалар топширилди. Шунингдек, жамғарманинг тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Ғаллаорол тумани Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Селқанд қишлоқ врачлик пунктида жами 181 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тошкент шаҳар Олмазор тумани жамғарманинг таянч маскани томонидан туман Хотин-қизлар қўмитаси ва Репродуктив саломатлик маркази ҳамкорлигида 106-сонли мактаб-интернатида ўсмир қизлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзини шакллантириш”, “Ўсмир қизлар гигиенаси” ва “Балоғат даврида ўсмир қизлар репродуктив саломатлиги”мавзуларида семинар-тренинг ўтказилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  От сураётган зукко авлод

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: