Арт терапия ва унинг шахс ривожидаги ўрни

Арт терапия – психокоррексия усули. Бу аллақачон бир неча марта яхши натижалар кўрсатган метод. Муомала жараёнида санъатнинг деярли барча турлари инсоннинг руҳий-эмоционал ҳолатини яхшилайди. Беморнинг ички муаммоларига ижобий таъсир кўрсатади, қўрқувларини, хоҳиш-истакларини ва мақсадларини англашни, уларни мавжуд бўлган ижодий йўллар орқали ифодалашни ўргатади.
Арт терапия ва рассомчилик кўпинча бир-бирини тўлдиради. Бемор ўз асарларида «очилади». Бу шифо жараёнининг бошланиши. Устоз кўпинча тегишли тайёргарликдан ўтган рассом, психолог ёки психотерапевт бўлади. Арт терапия – катталар ва болаларда қоғозда ҳар қандай: ғазаб ва қувонч, ғазаб ва севги ҳис-туйғуларини ифода қилиш имконини беради. Инсоннинг бадиий қобилияти бор ёки йўқлиги муҳим эмас.

Қандай ишлаш лозим?

Санъатнинг ҳар қандай тури даволаш учун ишлатилиши мумкин. Расм чизиш, лойдан нарса ясаш… Шунинг­дек, рақс, мусиқа ва кино ҳам. Нима танлаш яхшироқ – буни психолог айтади. Инсон ўз ички ўзлигини акс эттирувчи асарлар яратганда машғулотларда фаол бўлиши мумкин. Ёки пассив ҳолда, арт терапевт билан биргаликда бемор бошқа одамларнинг расмлари, мусиқий композициялар ва рақсларини таҳлил қилади. Машғулотларнинг индивидуал ёки гуруҳли турлари ҳам мавжуд. Гуруҳлар ёпиқ ва очиқ турларга бўлинади.
Одатда ёпиқ гуруҳларда иштирокчилар умумий муаммо билан бўлишади, масалан, фобияларни енгиб ўтиш. Очиқ гуруҳларда турли ёшдаги одамлар йиғилади, иштирокчилар исталган вақтда келиб ёки жамоадан кетиши мумкин. Санъат орқали сиз ҳиссиётларга берилиб, психодиагностика ўтказишингиз, ижодкорликни ривож­лантиришингиз ва ўз-ўзини ҳурмат қилишни ўрганишингиз, фикрларингиз, кайфиятингиз ва хатти-ҳаракатингизни назорат қилишни ўрганишингиз мумкин. Беморлар ҳам уларнинг ҳақиқий истакларидан хабардор бўлади. Улар ҳаёт ҳақида оптимистик дунёқарашини ривожлантириш, бошқалар билан муносабатларни ўрнатишни ўрганишади.

Кимларга зарур?

Ушбу турдаги даволаниш учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бундан ташқари, у ҳар қандай бошқа йўл билан ўзини ифода қилиш учун қодир бўлганларга ҳам мумкин. Масалан, аутизмли болалар, муте ёки кар беморлар ҳам бадиий терапия машқларини бажаришлари мумкин. «Арт терапия» кимга тавсия этилиши мумкин? Масалан, сизда қуйидаги ҳолатлар бўлса фойдали бўлади:
– Паст самооценка (ўзига бўлган паст баҳо, ҳурмат);
– Депрессия ёки стресс ҳолати;
– Яширин қўрқувлар;
– Ўзини ёлғиз ҳис қилиш;
– Асабийлашиш, кайфиятнинг тез ўзгариши;
– Ҳаётдаги маълум даврлар-ўсмирлик, ҳомиладорлик, қарилик;
– Ривожланишнинг кечикиши;
– Бошқалар билан муносабатлар ўрнатишда ишончсизлик.

Яна ўқинг:  Тенглар ичра нуфузи тенг

Усуллари

Арт терапиянинг бирор усулини танлаганда, пациент изотерапия, мусиқа, қум ва эртак билан даволаш ва ҳар қандай бошқа турдаги ижод усулини танлаши мумкин. Машғулотлар одатда 1-2 соат давом этади ва ҳафтада бир неча марта ўтказилади. Психолог бемор ёки гуруҳ билан учрашиб, қулай материалларни танлаб, иш бошлашни таклиф этади. Тинч, дўстона муҳитда мутахассис иштирокчиларга ўз ҳиссиётларига эътибор қаратишга ёрдам беради. Ижодий жараён тугагач, беморлар натижаларни психолог билан муҳокама қилади. Бу ерда бадиий терапия машқлари намуналари мавжуд:
Сюжетни чизиш. Психолог маълум бир мавзу бўйича расм чизишни таклиф қилади ва у иштирокчининг ҳис-туйғуларини акс эттириши керак. Ишни муҳокама қилиш пайтида мутахассис сизнинг ҳиссий ҳолатингизни тушунишга ёрдам беради.
Коллаж қилиш. Гуруҳ аъзолари бир мавзуда коллаж қилишади. Бу сизнинг орзу ва ҳаёт мақсадларини акс эттириши мумкин. Шу тариқа психолог ёрдамида сиз ўзингизни бахтли қиладиган йўлни режалаштира оласиз. Коллаж илҳом манбаи бўлади.
Мусиқа ёрдамида чизиш. Сиздан мусиқий композицияни тинглаш ва ҳиссиётларингизни қоғозга тушириш талаб этилади. Безовталик кетади, кайфият кўтарилади, куч-қувват сезасиз.

«Арт терапия» (art – санъат, theoraphy – даволаш), санъат ёрдамида даволаш деган маънони англатади. Бу ижодкорлик билан бирлаштирилган мулоқотнинг терапевтик таъсирига асосланган усул ҳисобланади. Арт терапия психотерапиянинг нисбатан янги усулидир.

«Арт терапия» атамасини илк бор 1938 йилда Aдриан Хилл сил касаллиги билан оғриган беморлар билан олиб борган ишларида қўллаган ва бу тез орада кенг тарқалган. Айни пайтда, у шифохоналарда ва руҳий саломатлик марказларида ўтказилади.
Арт терапия – санъатнинг инсоннинг ҳиссий ва шахсий-семантик соҳаларига, унинг муносабатлари тизимига, биринчи навбатда, тасвирий санъатга, шунингдек, тасвирий санъатга оид ижодий фаолиятга кучли таъсир кўрсатишга асосланган психотерапиянинг ихтисослашган шаклидир.
Арт терапиясининг стратегик мақсади – мижознинг ўз-ўзини ифода етиш ва ўз-ўзини билишини санъат орқали ривож­лантириш орқали шахсий ривож­ланишни уйғунлаштириш, шунингдек, атроф­даги дунёнинг ҳақиқатини ҳисобга олган ҳолда конструктив ҳаракатлар қилиш қобилиятини ривож­лантиришдир. Бу арт терапия­нинг энг муҳим тамойили-мазмуни, шакли ва сифатидан қатъи назар, ижодий тасвирий фаолиятнинг барча маҳсулотларини тасдиқлаш ва қабул қилишни назарда тутади.


Арт терапия – муайян санъат шаклига мансуб жанр бўйича ҳам, психокорректив терапевтик қўлланилиш йўналиши ва технологияси бўйича ҳам аниқланадиган фарқ ва хусусиятларга эга бўлган психокорректив методлар мажмуидир. Унинг тизимлилиги, аввало, санъат шаклларининг ўзига хослигига асосланади (мусиқа – мусиқа терапияси; тасвирий санъат – изотерапия; театр, тасвир – образотерапия; адабиёт, китоб – библиотерапия, рақс, ҳаракат – кинезитерапия).

Гулираъно ОРИФЖОНОВА,

Яна ўқинг:  Меҳмон боланинг одоби

Камолиддин Беҳзод номидаги

Миллий рассомлик ва дизайн институти

ўқитувчиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: