Хурракдан қандай қутиламиз?

 Одамнинг хуррак отишига, кўпинча, бурун-халқум тузилишидаги ўзига хос туғма хусусиятлар ёки сурункали яллиғланиш касалликлари: тумов, гайморит, тонзиллит, шунингдек, бурун полип­лари ва аденоидлар сабаб бўлади. Бунда юмшоқ танглай ва лаклук яллиғланади ҳамда бир мунча қалин тортади, бурун-ҳалқумга кириш йўли тораяди ва унда манфий босим ҳосил бўлади.

Уйқуда оғиздан нафас олганда ҳаво оғиздан бурун-ҳалқумга ўта туриб юмшоқ танглайни тебратади, натижада одам хуррак отади.

Хуррак отмаслик учун қуйидаги оддий тадбирни қўллаб кўринг: кечқурун ётишдан олдин газламани ёстиқча шаклида бир неча қават қилиб қаттиқроқ қилиб буклаб олинг-да, энсага қўйинг, устидан дока билан бошингизни қўшиб боғланг. Шундай қилсангиз, чалқанча ётолмайсиз, ёнбошлаб олишга мажбур бўласиз.

Агар бу усул ҳам ёрдам бермаса, врач маслаҳатига қулоқ тутинг. Бурундан нормал нафас олишни тиклаш учун баъзан операция қилишга тўғри келади. Бироқ бунда физиотерапевтик муолажалар (механик микромассаж, иссиқлик таъсири) ҳам яхши ёрдам беради. Ана шундан кейин юмшоқ танглай ва лаклук ҳажми нормаллашиб қолади, киши бурундан эркин нафас ола бошлайди ва хурракдан қутулади.

Яна ўқинг:  Олимлар ақли заифлик ҳақида кўпроқ маълумотларга эга бўлди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: