ТИББИЙ ТАВСИЯЛАР

Нонуштага тановвул қилинган хуштаъм творог ёки мазали йогурт қувватни тиклайди ва моддалар алмашинувини яхшилайди. Абу Али ибн Сино ўз даврида сут-қатиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш узоқ яшашнинг гарови эканлиги ҳақида айтиб ўтган. Буюк рус олими Мечников ўтган асрдаёқ буни исботлаб берилганди. Ўшанда лактобациллалар билан ивитилган сут муҳсулотлари «Мечников қатиғи» деб аталганди. Бизнинг давримизда ҳам йогурт тайёрлаш учун томизғи сифатида булғор таёқчалари ва термофил стрептококклардан фойдаланилади. Сут қатиқ замбуруғи билан ивитилганда чучук қатиқ-кефир ҳосил бўлади.

Айни вақтда эса баъзи сут-қатиқ маҳсулотларига пробиотик штаммлар қўшила бошланди. Пробиотик сўзи таржима қилинганда «ҳаёт учун» деган маънони билдиради. У билан бойитилган маҳсулотлар овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, ичакларни токсин (заҳар)лардан тозалайди. Озишга кўмаклашади. Улар ҳаётий қувватни оширади, қондаги холестерин ва қанд моддасини камайтиради, буйракларда тош пайдо бўлишига тўсқинлик қилади ва юракдаги муаммоларни бартараф этади.

Ёғ миқдори бир фоизни ташкил этувчи сут

Фойдаси: сутда мураккаб углеводлар, оқсиллар ва бироз ёғ мавжуд, шу боис ушбу маҳсулот секин ҳазм бўлади ва сиз муайян вақт давомида тўқликни ҳис этасиз. Мураккаб углеводлар туфайли қондаги қанд миқдори барқарор бўлиб туради. Сутда кальций моддаси Д витамини билан бирга бўлади. Шу боис у организм томонидан яхши ўзлаштирилади. Бунинг устига кальций ёғларни парчалашда ҳужайраларга ёрдам беради. Демак, сут вазннинг нормал камайишига кўмаклашади. Калориялар: бир стакан сутда (250 гр) 120 калория мавжуд.

Соя сути

Фойдаси: юрак қон-томир касалликларининг пайдо бўлиш хавфини камайтиради. Соя сути таркибидаги озуқа толалари ва оқсиллар организмдаги «ёмон» холестерин ва триглицеридлар даражасини пасайтиради. Аммо, агар сиз сигир сутини соя сутига тўлиқ алмаштиришни истасангиз, сизга кальций ҳамда А ва Д витаминлари етишмай қолиши мумкин. Бу ҳолда ушбу микроэлементлар билан бойитилган соя сутини харид қилсангиз бўлади. Сояда фитоэстрогенлар бор бўлиб, улар кўкрак саратони пайдо бўлиши хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Агар оилангизда кимдир бу касаллик билан оғриган бўлса, унда соя сутини истеъмол қилиш борасида шифокор билан маслаҳатлашган маъқул. Калориялар: 250 гр маҳсулотда 81 ккал.

Иссиқ шоколад ёки какао

Яна ўқинг:  ЭНЦЕФАЛОПАТИЯ ёки бош миядаги нуқсонларнинг сабаблари

Фойдаси: кайфиятни яхшилайди ва юрак қон-томир касалликлари пайдо бўлишидан ҳимоя қилади. Хўш, мазкур маҳсулотга нималар фойдали хусусиятларни беради? Какаода ҳужайраларни эркин радикалларнинг таъсиридан ҳимоя қиладиган кўп миқдорда полифеноллар мавжуд. Иссиқ шоколадни истеъмол қилиш серотонин гормони ишлаб чиқарилишини оширади, унинг организм­да кам миқдорда бўлиши эса кайфиятга ёмон таъсир қилади. Калориялар: 250 гр тайёр маҳсулотда тахминан 195 ккал ва кукунли аралашмада 115 ккал бор.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: