Тугалланмаган сурат

Расм ўқитувчиси болаларга сурат чизишни топшириқ берди. Ҳар ким ўзи истаган расмни чиза бошлади. Улардан бири оиласи суратини чизмоқчи бўлди. У онаси, укаси, ўзи, уйлари суратини чизди, лекин негадир отасини чиза олмади. Доим жаҳлдор ва қўрс отасини кўз олдига келтириб, у учун қолдирган бўш жойга боқди ва узоқ хаёл суриб қолди. Юраги увишиб, оғриқ турди ва… кейинроқ чизишни кўнглига тугди.
Бола улғайди. Мактабни тугатиш арафасида эски дафтар, китобларни тартибга келтирмоқчи бўлди. Шунда у болаликдаги дафтарни топиб олди. Ўша чизган суратига кўзи тушиб, ташлаб кетган отасини эслашга уринди.
Қалбида ўша оғриқ қайта қўзғалди…
Бир ҳақиқатни – отасининг ўз ҳаётида ҳам, жойи бўш қолган оқ қоғозда ҳам ўрни бўлмаганини англаб етди…

Муқаддас ЗОКИРЖОНОВА

Яна ўқинг:  Муҳаббат аслида...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: