Доимий яхши кайфият: унга эришиш учун нима қилмоқ керак?

Хўш, доимий яхши кайфиятга эришиб бўладими? Омадсизлик, рўзғор ташвишлари, одамлар билан ўзаро мулоқот кайфиятга таъсир этмасдан қолмайди. Америка психология ассоциацияси олимлари психотерапия схемасига жисмоний машқларни қўшишни тавсия қилади. Шундай экан, рақсга тушинг, сакранг, енгил машқ қилинг: эндорфинларни ишлаб чиқариш учун ҳар қандай жисмоний фаоллик тури тўғри келади. Ҳаракат – бу нафақат кайфиятни кўтариш ва зўриқишни камайтирувчи кучли восита, балки хотирани мустаҳкамлаш ва умуман фикрлаш қобилияти учун аъло даражадаги самарали усулдир.

Ортиб бораётган босимга жисмоний фаолият ёрдамида қарши туриш мумкин: машқлар, югуриш ёки велосипеддаги сайр зўриқишга қарши курашда асқатади. Тонгги жисмоний машқлар бутун кун учун зарур суръатни ҳадя этиб, диққатни муҳим вазифаларда жамлашга ёрдам беради. Кунни 10 дақиқа жисмоний машқ қилишдан бош­ланг ва унинг давомийлигини ярим соатгача етказинг.

Ёмон кайфият куч-қувват ва ишдаги самарадорликдан маҳрум қилади. Ўзингиздан жаҳлингиз чиқмасин: агар кунингиз оддий ўтса, ўнта мураккаб иш ўрнига уч оддий ишни режалаштиринг. Кичик бўлса-да, мақсадга эришиш ўзингиздан қониқиш ҳосил қилиш   ҳиссини қайтаради. Ишда бўлсангиз, бирорта ҳамкасбингизга, уйда бўлсангиз, оилангиз аъзоларининг бирига  табассум қилиб кўринг,  сизнинг ҳам, сиз табассум юборган кишининг ҳам кайфияти кўтарилганини сезасиз. Чунки табассум қилишда иштирок  этаётган мушаклар қисқарганда, бош мияда қувончли ҳис-туйғу ҳақида ахборот пайдо бўлади.

Танамиз бу – механизм. Мазкур ғаройиб ва бетакрор тизим ғамхўрлик ва ҳордиқ чиқаришга муҳтож. Ишхонадан уйга кетаётиб, ҳар куни компьютерни ўчириб кетасиз, тана ва мияга ҳам айнан шу зарур.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, яхши уйқу мияга кун давомида тўпланувчи заҳарли моддалардан қутулиш имконини берар экан, айнан шунинг учун ҳам 7-8 соатлик уйқу руҳий ва жисмоний саломатлик учун жуда муҳим.

Ҳафтада бир марта (хоҳланг ҳар куни) умуман янги нарсани синаб кўришни ўзингизга вазифа этиб белгиланг. Бу жудаям улкан ғоя бўлиши шарт эмас, мисол учун ишга бошқа йўлдан боринг. Ҳатто мана шу арзимас нарса ҳам – ғаройиб тажрибадир. У мияни янги фикр­лаш усуллари ва ҳис қилишга тайёрлайди.

Кунимиз муомала маданиятидан бошланади. Шундай экан, ҳар бир кунни яқинларимиз, атрофдагилар, ҳамкасбларга яхши, ширин муомаладан бошласак, ишда унум бўлади.

Яна ўқинг:  Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси

Кунни яхши кайфият билан бошланг, билингки бугун ҳаётингиздаги энг яхши кун бўлиши мумкин!..

Замира МАМАНАЗАРОВА,

психолог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: