Бошидан ўтган табиб…

Ҳар бир инсон вужуди ўзига хос хусусиятга эга. Шунинг учун улар ўз организми парвариши борасида ўзича ёндошади. Шифокорлар беморнинг хасталигига, унинг мижозига қараб, даво муолажаларини қўллайди.

Мен ҳам ўз саломатлигим борасида ўзига хос муолажаларни қўллайман. Маълумки, қандли диабет бироз “инжиқ” хасталик ҳисобланади. Қонда қанд миқдорининг ортиши ёки пасайиб кетиши ҳамиша организм фаолиятини бузилишига олиб келади. Шунинг учун, уни ҳамиша нормал ҳолатда ушлаб туриш муҳим. Саломатлик учун мунтазам дори воситаларни қўллайвериш ҳам организмга айниқса, жигарга салбий таъсир этади. Қатиқ зардоби, сузма зардобини қайнатиб ичиш қанд миқдорининг пасайишига ёрдам беради. Овқатланиш тартибига қатъий амал қилган ҳолда парҳез тутиш лозим. Бу тани сиҳатликни тиклашнинг асосий омили ҳисобланади. Шунингдек, турпни майда қирғичдан чиқариб, сирли идишда, усти ёпиқ ҳолда паст оловда газ печида 5 дақиқага димланади. Бу ҳам қандли диабет хасталигига самарали ҳисобланади. Бунда хасталикка чалинга инсонлар полиз экинларидан турп, бодринг кабиларни кўп истеъмол қилса кони фойда.

Абдуғофур БЎрибой ўғли,

Тошкент вилояти

Яна ўқинг:  Сокин уйқу ҳаловати ҳомила саломатлигида муҳим омил

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: