Фарзандларимизни вирусли гепатит А дан асрайлик!

Вирусли гепатит А – ўткир, энтеровирусли, антропоноз, фекаль-орал механизм йўли билан юқадиган ва кенг тарқалган касаллик бўлиб, интоксикация синдроми, гепатоспленомегалия ва сариқлик аломатлари билан намоён бўладиган юқумли касаллик ҳисобланади. Аҳолини мойиллиги барчага баробар, асосан ушбу касалликка 35 ёшгача бўлган кишиларнинг мойиллиги юқоридир.
Касалланишнинг 60 фоизи ҳолати болаларга тўғри келади, хасталик билан кўпинча 3-7 ёшдаги болалар касалланади.
Вирусли гепатит А касаллиги билан касалланган беморларда турғун ва бир умрлик иммунитет ҳосил бўлади. Касаллик манбаи бемор ордам. Юқиш омилларининг 54,7 фоизини ни маиший мулоқот, 39,5 фоизи ни озиқ-овқат ва 5,8 фоизини сув ташкил қилади.
Аҳоли орасида вирусли гепатит А касаллигини келиб чиқиш сабаблари қуйидагича:
хўжалик-ичимлик суви учун кафолатланмаган, қайнатилмаган ичимлик сувини ишлатилиши, шахсий гигиена қоидаларига риоя этилмаслиги, асосан қўлни ювиш қоидаларига эътибор бермаслик, ошхоналар ва ҳожатхоналар олдида қўл ювиш мосламаларини мавжуд эмаслиги, сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш, овқатланиш қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатларидир
Мактабгача таълим муассасалари ва мактабларда эса, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари — синф ва гуруҳларда болалар сонининг ортиқлиги, шахсий гигиена қоидаларига риоя этиш учун шароитларни етарли даражада эмаслиги ёки йўқлиги, яъни қўл ювиш мосламаларининг ошхона ва ҳожатхоналарда етарлича ўрнатилмаганлиги, муассасалар қайнатилган сув ва шахсий идиш-товоқлар билан таъминланмаганлиги, эрталабки фильтр ишларини сифатсиз ўтказилиши, дезинфекцион воситалар билан етарли миқдорда таъминланмаганлиги, касаллик аниқланган синфларда профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни сифатсиз ўтказилиши ҳисобланади.
Вирусли гепатит А га қарши профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказишда аҳоли ўртасида унга қарши эмлашнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш, мактабгача таълим ва мактаблар билан ҳамкорликда иш олиб бориш, эмлашдан олдин болаларни шифокор кўригидан ўтказилишини таъминлаш, вирусли гепатит А га қарши вакцина билан ўз вақтида, узлуксиз таъминлашни йўлга қўйиш керак бўлади
Ҳозирги вақтда вирусли гепатит А га қарши эмлаш, вирусли гепатит А касаллигининг олдини олишда махсус, самарали профилактик чора-тадбирлардан бири ҳисобланади.
Гепатит А га қарши эмлаш 99-100 фоиз ҳолатда касалликни олдини олади ва ушбу вакцинани ишлатилганда эмлашдан кейинги асоратлар кузатилмайди.
Унутманки, сиз фарзандларингизни вирусли гепатит А га қарши эмлатиш билан болангизни хасталанишидан, шифохонага ётқизишдан, мактаб ёшидаги болангизнинг дарслардан ортда қолишидан, ота-она сифатида ишдан қолишдан, беморни шифохонага кўргани бориш учун вақт, йўл-кира, озиқ-овқат маҳсулотлари ва яна бир қанча моддий ва маънавий зарар, ҳамда ортиқча сарф-ҳаражатлардан халос бўлган бўласиз.
Вирусли гепатит А га қарши олиб борилган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар, жумладан унга қарши ўтказилган эмлаш ишларининг самараси ўлароқ, вилоятда 2019 йилнинг шу даврида ўтган эътиборли томони 2018 йилнинг шу даврига нисбатан Қарши шаҳри аҳолиси ўртасида вирусли гепатит А касаллигининг 0.6 фоизга камайишига эришилди.
Ушбу масала юзасидан 2019 йил 19-август куни қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасида “Фарзандларимизни вирусли гепатит А касаллигидан асрайлик” шиори остида зонал брифинг ўтказилди. Унда вилоят ДСЭНМ бош врачи Ш.Н.Шеров вирусли гепатит А бўйича эпидемиологик вазият тўғрисида маълумот берди. Шундан сўнг республика соғлиқни сақлаш вазирлигидан иштирок этган вакил Н.Ж.Рахмонова, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ш.Н.Нурматов ва вилоят ДСЭНМ бош врач ўринбосари С.С.Муродовлар томонидан вирусли гепатит А касаллиги бўйича маърузалар ўқилди.
Брифингда аҳолини соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази вакиллари, вилоят халқ таълими бошқармаси вакиллари, вилоят мактабгача таълим бошқармаси вакиллари, вилоят ва шаҳарлар ҳудудий телерадиокомпаниялари журналистлари, интернет блогерлари, ОАВ вакиллари ва бошқа таклиф қилинган мутасадди мутахассислар иштирок этишди.
Худди шундай зонал брифингларни 20- август куни Шаҳрисабз шахрида ва 21-август куни Ғузор туманида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Яна ўқинг:  ЁШЛАР – ЮРТ ТАЯНЧИ

Ш.ШЕРОВ,
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТ ДСЭНМ БОШ ШИФОКОРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: