Саломатлик ва хуш кайфият сири
Доимо саломат бўлиб, кўтаринки кайфиятда юришни истайсизми? Унда қуйидаги тавсияларимиз билан танишинг.
- Ҳар куни 30 дақиқа давомида фаол жисмоний ҳаракат билан шуғулланинг.
- Кун давомида 8 стакан сув ичинг.
- Нонуштани қироллардек, тушликни шаҳзодалардек, кечки овқатни эса фақирлардек истеъмол қилинг.
- Кўпроқ табиий маҳсулотларни тановул қилинг.
- Ўз – ўзингизни таҳлил қилиш учун вақт ажратинг
- Йога билан шуғулланинг, туз ва газли сувларни камроқ тановул қилинг.
- Кўпроқ китоб ўқинг.
- Кун давомида камида 10 дақиқа сокинликда ўтириш учун вақт ажратинг.
- Кун давомида 8 соат ухланг.
- Пиёда кўп сайр қилинг ва табассумни канда қилманг.
- Ўз ҳаётингизни ўзгалар турмуш тарзи билан таққосламанг.
- Унутманг вақт ҳамма нарсани даволайди.
- Ўзингизни яхши кўринг.
- Энергиянгизни сафсатабозликлар учун сарф қилманг
- Вақтдан унумли фойдаланинг. Бу учун сизда барча нарса етарли.
- Умрингизни бировларни кўра олмаслик учун сарф этманг.
- Ўтмишингизга кўнинг, зеро у келажагингизни барбод қилмасин.
- Сизни ўзингизчалик ҳеч ким бахтли қила олмайди
- Яхши ва ёмон вазиятлар вақти келиб ўзгариб туради.
- Эсингизда бўлсин: стресс кўпгина касалликлар сабабчиси саналади.
- Қариндош ва яқинларингизни тез-тез йўқлаб туринг.
- Инсонлар билан илиқ муносабатда бўлишга одатланинг.
- Бировларнинг сиз ҳақингиздаги фикри сизни асло ҳаяжонга солмасин.
- Ҳаёт қисқа, лекин ундан роҳатланиш учун вақт етарли эканини унутманг.
Хуршида Ҳусенова