Чақалоқлар нега чўчиб уйғонади?

Фарзанд илк туғилганида унинг барча хатти-ҳаракатлари ҳамманинг эътибор марказида бўлади. Ота-оналар дилбандларини кузатиш жараёнида баъзи қилиқлар хурсанд қилса, баъзилари ташвишга солади. Айниқса, кичкинтой ширин ухлаётган паллада  чўчиб тушса, бундан оила аъзолари ташвишланади.

 

Чақалоқларнинг уйқудан чўчиб уйғонишининг сабаблари:

 
          Шифокорлар, мана шундай ҳолатлар кўпроқ муддатидан аввал туғилган чақалоқларда кузатилишини  айтишади. Ота-оналарнинг хавотирлари бунга сабаб бўлмаслиги керак;

         Болалар кўп меҳнат қилишлари лозим. Фаоллик ҳамма кичкинтойга ижобий таъсир кўрсатади. Ҳаракатсиз кичкинтойлар  эса тез-тез уйғонаверадилар;

Гўдак  бачадондалигидаёқ ташқи оламга нисбатан ҳиссий алоқа ўрнатади. Бу шунингдек, сезиб туришнинг сабабларидан бири бўлиши мумкин. Бола, ҳатто, турли ҳиссиёрлардан бир неча марта уйғонади. Агар дам олиш вақтида 10 мартадан кўп чўчиб тушмаса, сиз ҳечам ташвишланманг.

         Болаларнинг мушаклари, катталар сингари, ухлаб ётганда кескин камаяди, бунинг оқибатида улар қўрқув ҳиссини бошдан кечирадилар. Мана шундай ҳодисалар, албатта, ички кечинмага боғлиқ. Сабаби бундай пайтда гўдак ташвишли ҳиссиётга берилган бўлади.

Чақалоқлар ҳеч нарсани тушунмайди, деб ўйламанг. Уларда сезиш ҳисси жуда ҳам кучли. Айниқса, улар меҳр-муҳаббатни ич-ичларидан пайқайдилар.

ЖАББОРЛИ

Яна ўқинг:  Туз – энг хавфли маҳсулот

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: