Президент Фармонига мувофиқ қуйидагиларга давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:
– шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишга муҳтож бўлганларга;
– cоғлиқни сақлаш тизимининг асосий звеносида тиббий хизмат кўрсатиш, биринчи навбатда қишлоқ аҳолисига;
– бир қатор инфекцион касалликларга қарши аҳолини эмлаш;
– ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларга (атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи, силга чалинганлар, руҳий касаллар, касб хасталикларига чалинганларга, эндокрин ва онкологик касалликлар)га учраганларга;
– болаларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш (пулли касалхоналардан ташқари);
– 15-17 ёшгача бўлган ўсмирларни ва ҳарбий чақириқ ёшидагиларни (18-27), ҳарбий чақириқ комиссиясининг йўлланмаси билан тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш;
– туғруққа ёрдам кўрсатиш хизмати (пулли муассасалардан ташқари);
– давлат даволаш-профилактик муассасалардаги беморларни махсус чегирмалар билан даволаш (ногиронлар, Иккинчи жаҳон ёки афғон уруши иштирокчилари, чин етимларни).