Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган болалар ўлимининг 57 фоизи чақалоқлар ҳаётининг дастлабки кунида содир бўлади
Фарзанднинг дунёга келиши ҳар бир оилага бахт ва умид бағишлайди. Афсуски, кўп чақалоқлар ҳаётининг илк ойларида нобуд бўлади. Ваҳоланки, бу даврда уларнинг ҳаётини оддий, қулай ва қўллаш мумкин бўлган усуллар билан сақлаб ҳам қолиш мумкин.
Ўзбекистонда 5 ёшгача бўлган болалар ўлимининг 57 фоизи чақалоқлар ҳаётининг дастлабки куни давомида содир бўлади.
ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳукумати билан янги туғилган чақалоқларни парваришлаб сақлаб қолишни яхшилаш соҳасида ҳамкорлик қилиб келмоқда. Агар чақалоқларнинг ҳаётларини сақлаб қолишни истасак, уларни ҳимоя қилиш борасидаги чораларга янада жиддий эътибор қаратиш талаб этилади. Айтиш жоизки, махсус тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш, исботланган тиббиётга асосланган аралашувларни жорий этиш, ходимларнинг назарий билим ва амалий кўникмаларини яхшилаш, зарур дори-дармонлар ва асбоб-ускунларнинг мавжуд бўлиши, кадрларнинг ҳурмати ва фаолиятини кўтаришга эришиш чақалоқлар ўлим даражасини жиддий қисқартириши мумкин.
2018 йил 8 ноябрьда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, давлат ва нодавлат ташкилотлари, халқаро экспертлар ва барча вилоятлардан келган соғлиқни сақлаш тизими мутахассислари янги туғилган чақалоқларнинг олдини олиш мумкин бўлган ўлимини камайтириш ва уларни парвариш қилиш сифатини яхшилаш бўйича миллий консултацияда иштирок этдилар.
Тадбир иштирокчилари янги туғилган чақалоқлар саломатлиги ҳолати борасида Ўзбекистондаги вазиятни таҳлил қилишиб, неотанал парваришни яхшилаш йўлларини ва янги туғилган чақалоқларнинг олдини олиш мумкин бўлган ечимларини топиш, шу йўсинда Ўзбекистонда чақалоқлар ҳаётига ўзгартириш киритишга келишдилар
Марям АХМЕДОВА