Баркамол авлод тарбияси – устувор вазифа

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида «Узлуксиз таълим тизимини модернизациялаш – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари Абдуғани Холбеков сўзга чиқиб, жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган 410 минг 654 нафар ўқитувчиларнинг 306 минг 832 нафари, яъни 73,7 фоизи олий маълумотга эга эканлиги таълим-тарбия жараёнларини мазмунан бойитиш ва унинг самарадорлигини оширишда педагоглар компетентлиги, уларнинг касбий маҳорати муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди. Шунингдек, ана шу мақсадда республикада 14 та ҳудудий қайта тайёрлаш ва малака ошириш инс­титутлари ҳамда Халқ таълими раҳбар ходимларининг малакасини ошириш марказий институтида масофавий таълим ресурс марказлари ташкил қилингани ва масофадан малака ошириш курсларининг тингловчилари сони йилдан-йилга ортиб бораётганини таъкидлади.

Анжуманда ўтилганидек, мактабларга ёш кадрларни жалб қилиш, ёш истеъдод соҳибларини таълим-тарбия жараёнидаги иштирокини таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратиб келинмоқда. Жорий йилда олий ўқув юртларини грант асосида битирган 7 минг 65 нафар ёш мутахассисларнинг мактабларга ишга қабул қилингани ҳам олиб борилаётган ишлар самарадорлигини кўрсатиб турибди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқитувчи ва педагоглар орасида илғор тажрибаларни аниқлаш, уларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси», «Йилнинг энг яхши директори», «Йилнинг энг яхши психологи», «Йилнинг энг яхши услубчиси» каби республика кўрик-танловлари ҳам бу борада муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, анжуманда 2013-2014 ўқув йилида 533 минг 658 нафар 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш бўйича мутасадди вазирликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилгани ушбу таълим муассасаларига қабул қилиш жараёни жорий йилда илк маротаба «online» тарзида ишлайдиган компьютер дастуридан фойдаланган ҳолда ташкил этилгани хусусида сўз борди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 58 та олий таълим муассасалари, 11 та­ республика марказий олий ўқув юртларининг вилоятлардаги филиаллари, 6 та етакчи хорижий олий ўқув юртлари филиаллари магистратура мутахассисликлари ва бакалавриатнинг муҳим йўналишлари бўйича касбий-таълим дастурлари амалга оширилмоқда. Анжуманда таъкидланганидек мустақиллик йилларида олий таълим муассасалари сони икки баробарга ошган. Республикадаги олий таълим муассасаларида 22 минг нафарга яқин профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Яна ўқинг:  “Тақ, тақ”, сизга мактуб бор!

Тадбир сўнггида ОАВ ходимларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: