Чорасизликда чақнаган умид учқуни

Одамзод яралибдики, болам деб яшайди, уларнинг камолини кўришни истайди. Дунёда биз каби болажон халқ бўлмаса керак, назаримда. Ўзи емай едириб, киймай кийдириб, бир этак фарзандни тарбиялаб, уй-жойли қилса-да тинчимай,“Боламнинг боласи”, “Данагидан мағзи ширин” деб набираларини ўйлаб куйинади.Фарзандлар камоли, набиралар жамолини кўриш албатта, чексиз бахт.

Андижонлик Оминахон ая ҳам набираси ­Абдуҳамид туғилганида жуда-жуда шодланган эди, аммо бу қувонч узоққа чўзилмади. Шифокорлар чақалоққа туғма юрак нуқсони ташхисини қўйишди. Фарзандли бўлган ота-оналар қувонишни ҳам, куйинишни ҳам билмасди.Улар юрса ҳам, турса ҳам фақат бир нарсани ўйлашади: нима қилиб бўлсада Абдуҳамиднинг ҳаётини сақлаб қолиш керак.

Оромсиз, ҳаловатсиз кунларнинг бирида яқин қариндошлардан бири “Соғлом авлод учун”халқаро хайрия фонди ҳақида айтиб қолди. Чорасизларнинг қалбида умид учқунлари пайдо бўлди. Зудлик билан фондга мурожаат қилишди.

– У ерда ходимлар бизни очиқ чеҳра билан кутиб олиб, ўксик кўнглимизни кўтардилар. Фонд мутахассислари набирамни Ҳиндис­тонда операция қилиш керак, деб тавсия бердилар. Жарроҳлик амалиёти учун зарур бўладиган маб­лағ фонд ҳисобидан тўланадиган бўлди. Қувонарлиси, набирам тез орада тузалиб бағримизга қайтди. Фурсатдан фойдаланиб, ўсиб келаётган ёш авлод соғлигини тиклашга барча шарт-шароитлар яратган Президентимизга ­оила аъзоларимиз номидан чуқур миннатдорлик билдирамиз. Шунингдек, бизни ташвишдан халос этиб, қувончли кунларимизга шерик бўлган “Соғлом авлод учун” хайрия фонди раҳбариятига, ушбу ташкилотнинг жонкуяр ходимларига ташаккур айтамиз. Уларнинг хайрли, савобли, шу билан бирга, ўта шарафли ва масъулиятли ишларига омад тилаймиз. Орамизда шундай инсонлар борлигидан фахрланамиз, – дейди Оминахон ая Абдураимова.

Соғлик ҳар нарсадан устун. Агар бирор жойингиз оғриса, ширин таом тахир, бахт бахтсизликдек туйилади. Шундай экан соғлигингизни асранг, азизлар!

Ҳумоюн Қувондиқов

Яна ўқинг:  Излаган имкон топади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: