Миннатдорлик мактуби

Сўнгги йилларда мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, айниқса, бу борада чекка худудлардаги ижобий ўзгаришлар юртдошларимизни хушнуд этмоқда. Одамлар соғлиғидан хабар олиш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш янада яхшиланмоқда.

Айни пайтда фарзандлари роҳатини кўриб, неваралари қуршовида қарилик гаштини сураётган мен каби улуғ кексаларнинг бу борадаги эзгу ишлардан қалби бир олам қувончга тўлади. Хусусан, Навоий вилояти Кармана туманидаги 2-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг малакали хизматидан ҳудудда яшовчи аҳоли беҳад миннатдор.

Мен Дўрмон қишлоғидаги “Қаҳрамон” маҳалласида истиқомат қиламан. Кўзим ожиз ва қандли диабет хасталиги билан анчадан бери даволанаман. Ҳудудимиздаги қишлоқ оилавий поликлиникасининг жонкуяр бош шифокори Дилафрўз Истамова, қўли енгил ҳамширалардан Гулбаҳор Имомова, Гулшан Ҳақбердиева, Маъмура Аҳмедова, Раҳбар Рамозоновалар хонадонимга келиб, тез-тез соғлигимдан хабар олиб туришлари мени жуда руҳлантиради. Уларга маҳалла аҳли саломатлиги йўлида беминнат хизмат қилаётганликлари учун ўз миннатдорлигимни билдираман. Аҳволи оғир беморлар учун поликлиниканинг тиббиёт ходимлари барча даволаш муолажаларини уйга келиб бажаришлари бизларни яна ҳам қувонтиради.

Фурсатдан фойдаланиб, тиббиёт ходимлари куни билан оилавий поликлиникамизнинг жонкуяр ходимлари, жумладан, юқорида тилга олинган шифокор ва ҳамширалари ҳамда юртимизда фаолият олиб бораётган барча тиббиёт ходимларини чин дилдан самимий муборакбод этаман.

Ориф ИМОМОВ, I гуруҳ ногирони

Навоий вилояти, Кармана тумани

Яна ўқинг:  Onam duosi

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: