Республика Олимпия захиралари коллежида янги сузиш ҳавзаси иш бошлади
Республика Олимпия захиралари коллежида янги, замонавий сув ҳавзаси фойдаланишга топширилди. Ушбу сузиш ҳавзаси Олимпия стандартларига мос равишда яратилган.
Узунлиги 50 метр, кенглиги 25 метрни ташкил этувчи мазкур сузиш ҳавзасида жаҳон миқёсидаги нуфузли мусобақаларни ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Ундан ташқари, бинода фақатгина сув конструкцияси мавжуд бўлибгина қолмай, назарий ва амалий машғулотлар ўтказиш учун мўлжалланган ўқув синфлари, спорт зали, тиббиёт хонаси ҳам мавжуд. Сув ҳавзаси қурилишида Испания ва Даниядан замонавий ускуналар келтирилган ушбу мажмуа Халқаро сузиш федерацияси – FINAнинг талабларига жавоб беради.