Оҳангарондаги 2000 ёшли тегирмон тоши

Ўзбекистон – бутун инсониятнинг маънавий юксалишига бешик бўлган қадим юрт. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтмиши асрларга туташ она Ватанимиз ҳақидаги қанчадан-қанча қимматли маълумотлар замин бағрида ўз кашфиётчиларини кутиб ётибди.

Яқинда Тошкент вилояти, Оҳангарон туманининг Қорахитой қишлоғида қурувчилар бино пойдеворини қазиётганларида турли тарихий сопол буюмлар топиб олишди. Сўнг зудлик билан археологларга мурожаат қилишди. Қазиш ишларини бошлаб юборган Сервер Аширов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар бу ердан бўйи 120 сантиметр, айланаси 232 сантиметр бўлган хумдон, бир нечта кичик кўза ва тегирмон тошини топишди.

– Тегирмон тошлари милодий биринчи асрда яшаган боболаримизга тегишли экан. Сопол хум ва кўзаларнинг қора ангор қилиниши (сиртининг сирланиши) ҳам ўша даврда урф бўлган. Қазиб олинган ушбу топилмалар мамлакатимизнинг қарийб икки минг йил аввалги маданияти ҳақида хабар беради, – дейди Сервер Аширов.

 

Фаррухбек АШУРБОЕВ

Яна ўқинг:  Энди югуриб толмайсиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: