Нонуштага сут ичиш тавсия этилади
Канадалик тадқиқотчи, профессор Дуглас Гофнинг қайд этишича сут иккинчи типдаги қандли диабет ва вазн ошишини олдини олишда яхши самара беради.
Олимларнинг аниқлашларича сут таркибидаги протеинлар овқат ҳазм қилиш жараёнини секинлаштирувчи ва очлик ҳиссини пасайтирувчи гормонлар ҳосил бўлишига таъсир кўрсатади. Ушбу маҳсулот қон таркибида қанд миқдорини паст даражада бўлишини таъминлайди. Сут таркибида қанча протеин кўп бўлса, углеводларга бой нонуштадан кейин қанд миқдори шунча кам бўлади.
Канадалик тадқиқотчилар айни вақтда ёғли сут, йогурт, пишлоқ ва сариёғ инсульт хавфини 42 фоизга камайтиришини ишонч билан айтмоқда. Шунингдек, сут, йогурт ва пишлоқда қон босимини пасайтирувчи моддалар ва яллиғланишни даволовчи ёғ кислоталари борлиги таъкидланмоқда.