Тақлид

Саидаҳмад ЗАРДОН

 

Ҳовлида 7 ёшли Расулжон ва унинг 6 ёшли синглиси – Садаф ўйнаяпти. Садаф Расулжонга юзланди.

– Кел, янги ўйин ўйнаймиз: сен ота бўласан, мен – она. Сен ишдан кел, мен кутиб оламан.

Расулжон рози бўлиб, ирғиб ўрнидан турди ва томоқ қириб, ишдан келган бўлди:

– Овқатинг тайёрми, хотин? Тезроқ суз.

Кутилмаганда Садаф икки қўлини белига қўйиб, баланд овозда деди:

– Тайёрмас, ҳей заҳар юткур. Ишинг тугаганига қанча бўлди, айт? Шу пайтгача қаерда санқиб юрибсан?

– Мажлис…

– Бекорларни айтибсан, ярим кечагача мажлис бўларканми? Ундан кўра яширмай айтавер, қаерларда санқиб юрганингни…

– Ҳов товуқ мия, мажлис бўлгандан кейин мажлис дейман-да. Нима, мен ўйнаб юрибманми? – энди Расулжон ҳам бироз овозини кўтариб, дағдаға қилди. Садаф эса у билан гап талашиб ўтиришга сабри чидамай, ўзича шанғиллаб, ишларини давом эттира бошлади.

– Бу кунимдан ўлганим яхши. Шу рўзғорга келиб нима кўрдим ўзи, кун бўйи тиним йўқ. Бир қарасанг сув керак, бир қарасанг нон, овқат пишир, кир юв, уй супур… Бу кишимнинг эса парвойи фалак, бирор кун эртароқ келиб шу бечорага ҳам ёрдам берай демайди. Баҳонаси мажлис-мажлис… Қани эди шунча мажлисга қатнашганига яраша тўлиб-тошиб келса. Йўқ, қуп-қуруқ келаверади. Уйда нима бор, нима йўқ хаёлига ҳам келтирмайди. Эркак деган мундоқ рўзғорни эплаб қўйиб, кейин кеккайсада…

– Ҳой вайсақи, нима мен ўйнаб юрибманми? Маошимни олсам, уйга олиб келаяпман-ку. Кун бўйи ишлаб, чарчаб уйга қайтсам яна бу аҳвол. Бирор кун бундоқ яхши кайфият билан, кулиб қарши олсанг ҳақинг кетиб қоладими, а? Мана қўшниларимиз…

Шу пайт дарвозадан отаси кириб келди. Ҳовли четида ўйнаётган болалар жим бўлиб, вазиятни кузата бошлади.

Ота ҳовлига кириб, супа четига ўтирар экан, дарғазаб овозда чақирди:

– Ҳов онаси, онаси дейман, а мундоқ…

Айвондан аёлнинг шанғиллаган овози эшитилди:

– Ҳа, овозинг ўчгур,  ҳа…

 

Тожик тилидан Турсунбой БОЙМИРОВ таржимаси

Яна ўқинг:  Ўсмирларимиз Олимпия ўйинларига кузатилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: