Маънавият – энг кучли ва таъсирчан восита

Бугунги глобаллашув жараёни, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимиз онгини заҳарлашга уринаётган “оммавий маданият” таъсири барчамизни огоҳликка чақирмоқда. Зеро, юртимиз эртаси, унинг тараққиёти униб-ўсиб келаётган ёш авлод қўлидадир.

Юртбошимиз таъкидлаганларидек, энг кучли ва энг таъсирчан қуролимиз – бу маънавиятдир. Маънавиятли инсон – иродали, дунёқараши кенг, тафаккури бой ва маданиятли бўлади. Ва айнан юксак маънавият “оммавий маданият”га, бузғунчи ва вайронкор ғояларга қарши кучли ҳимоядир.

Юртимиз буюк алломаларга бешик бўлган заминдир. Биз аждодларимиз билан қанча фахрлансак, ифтихор этсак, шунча оз. Аммо кечаги кун хотира, бизга сабоқ бўлса, эртанги кун барчамиздан тинимсиз ҳаракатни, умидлар, орзулар рўёбини кутади.

Аждодларимиз орзу қилган истиқлол бизга насиб бўлди. Шундай экан мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг қадрига етиш, келажак авлодга обод ва фаровон, тараққиёт йўлидан илдам одимлаётган озод Ватанни қолдириш масъулияти чин инсонийлик, ватанпарварликдир. Бунинг учун энг аввало, ёшларимиз таълим тарбиясига, дунёқарашининг шаклланишига эътибор беришимиз, уларни турли хил ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари, “оммавий маданият” қурбонига айланмасликлари учун фарзандларимиз қалбида мафкуравий иммунитетни шакллантиришимиз лозим.

“Оммавий маданият” қурбони бўлган киши ватанпарвар, фидойи, ростгўй, инсофли бўлиши қийин. Мустақил фикрловчи одамлар қанча кўп бўлса, “оммавий маданият”нинг салбий таъсири ёш авлодга зарар етказай олмайди.

Ёшлар қизиқувчан, ишонувчан, эргашувчан, лекин катта кучдир. Шу боис ҳам “оммавий маданият” қурбонлари кўпроқ ёш йигит-қизлардир. Бу иллат шахснинг дидини ўлдириб, миллионлаб одамларни мустақил фикрдан, шахсий муносабатдан, демак, ўзлигидан, қалбидан жудо қилади. Бу эса турли хил ёт ғояларни ғаразли мақсадлар йўлида тарғиб қилаётган кучлар учун айни муддао. Демократия ниқобидаги бундай таҳдидлардан огоҳ бўлиш учун эса ўзликни англаш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей ўқувчилари ва олий ўқув юрти талабалари ўртасида олиб борилаётган маънавий-ахлоқий тарбия борасидаги ишларнинг аҳамияти беқиёсдир. Шу сабабдан ушбу қатлам ўртасида соғлом турмуш тарзи, истиқлол ғояларини тарғиб этувчи тадбир ва лойиҳалар кўламини янада кенгайтириш, уларнинг қалбига кириб бориш учун замон талабидаги инновацион технологиялардан фойдаланиш давр талабидир.

 

Ҳамидбек ЖУМАНИЁЗОВ,

Урганч шаҳридаги 6-ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори

Яна ўқинг:  Грейпфрутга марҳамат!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: