XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2013-38)

  • Ўзбекистон тарихи давлат музейида Республика Маънавият тарғибот маркази томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят маънавият ва маърифат кенгаши ҳамкорлигида юксак маънавий тарбия – инсонни инсон қиладиган асосий мезон мавзусида семинар ташкил этилди.
  • Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан 16 сентябрь – Халқаро озон қатламини муҳофаза қилиш кунига бағишланган экологик медиа-тур ўтказилди.
  • Тошкент шаҳрида Ўзбекистон экологик ҳаракати томонидан “Биргаликда шаҳримизни обод этайлик!” шиори остида веломарафон ташкил этилди.
  • Самарқанд тарихи музейида Ўзбекистон ва Франция археологлари ҳамкорлигининг самараларига бағишланган кўр­газма очилди.
  • Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида гандбол бўйича 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасида якунланган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Вам может также понравиться...

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: