Светлана – кумуш медаль соҳибаси
Чехиянинг Острава шаҳрида енгил атлетика бўйича жаҳоннинг энг кучли спортчилари иштирокида қитъалараро кубок мусобақаси ўтказилди.
Унда қитъамиз шарафини ҳамюртларимиз – Осиё ўйинлари ғолиби ва совриндори Светлана Радзивил ҳамда Руслан Қурбонов ҳимоя қилди.
Баландликка сакраш бўйича аёллар ўртасидаги баҳсларда Светлана Радзивил 1,95 метр баландликни забт этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Уч хатлаб сакрашда Руслан Қурбонов 16,34 метр натижа билан олтинчи ўринни эгаллади.
Т. ОРТИҚОВА