Илгари Тошкентдан Самарқандгача от-уловда дейлик, бир ҳафта йўл юришган. Ҳозир машинада уч соатда етиб борамиз. Лекин ўтмишдагилар билан солиштирсак, бизнинг ихтиёримизда бир ҳафта “бўш вақт” қолмайди. Аксинча, барибир кўп нарсага вақтимиз етмайди...
Техника тараққиёти туфайли имкониятларимиз кўп мартага ортди, аммо ялқовлигимиз ҳам шунча мартага кучайди. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра Алишер Навоий замонида бир одамнинг мияси олтмиш йилда қабул қилиши мумкин бўлган ахборот ҳажмини бугунги аср одами тахминан бир ҳафтада қабул қилиши мумкин экан. Аммо бу ҳисоб билан ҳар ҳафтада шунча ҳажмдаги ахборотларни қабул қилаётган болаларнинг аксарияти 12 ёшидаёқ академик бўлиб кетишлари керак эди. Бироқ, нега шунча имкониятларга қарамай бизда яна Навоийлар йўқ?
Кўплаб муаммоларнинг ечими топилди, ҳаёт кечириш учун қулайликлар ортиб бораяпти. Шу билан бирга янги-янги муаммолар, мушкулотлар ҳам пайдо бўлмоқда...
Масалан, қуйидаги ҳолатларга ҳеч эътибор бердингизми?!
Мол-давлатимиз ортди, аммо ҳузур-ҳаловатимиз йўқолди. Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди. Дорилар кўпайди, касалликлар озаймади. Кеч ётиб, саҳарда чарчоқ билан уйғонамиз. Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз. Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз. Пул топишни ўргандик, сарфни эплолмадик. Ойга учиб қайтишни биламиз, лекин қўшнимиз ҳолидан хабар олиш учун икки қадам босмаймиз. Фазода нима бўлаётганини биламиз, лек ички кечинмаларимиздан бехабармиз. Режалар тузамиз, натижалар кўринмайди. Шошилишни ўргандик, сабрни эса ёддан чиқардик. Танишларимиз кўп, дўстларимиз кам. Ютуқларимиз кўп, қувончларимиз кам.
Бугун бундай саволлар, миллати ва динидан қатъи назар, жуда кўпчилик инсонларни ўйлантирмоқда. Мана, америкалик ҳажвий ёзувчи Жорж Гарлиннинг ҳажвий бўлмаган фикрлари:
Давримиз ғалати зиддиятларга бой: биноларимиз баланд, қадримиз паст, йўлларимиз кенг, сабримиз тор. Кўп сарфлаймиз, оз нарсага эга бўламиз. Кўп нарса сотиб оламиз, аммо қувончимиз оз. Уйлар катта, оилалар кичик, қулайликлар – кўп, вақт – кам. Маълумотимиз яхши, ақлимиз қосир. Мутахассисларимиз кўп, муаммолар ундан ҳам кўп...
Одам умрига йил қўшишни ўргандик, лекин йилларга ҳаёт бағишлашни билмаймиз. Атомни бўйсундирдик, лекин ўз худбинлигимизни бўйсундира олмадик.
Давримиз:
Кўп ейиш ва ёмон ҳазм қилиш, катта одамлар ва тор феъллар, оилавий даромад ва ажралишларнинг ўсиши, чиройли уйлар ва вайрона қалблар даври. Бир марталик таглик (памперс)лар, бир марталик ахлоқ, бир кечалик висол...
Ортиқча вазнлар, одамни эҳтиросга солувчи, тинчлантирувчи, ўлдирувчи... таблеткалар даври.
Яқинларингизни севинг! Чунки ҳеч ким Сиз билан абадий бирга бўлмайди. Бир-биримизга ғаниматмиз, ахир! Гўдакларни севинг! Сиздан ўтган илиқлик у билан бирга улғайсин! Севимли инсонларингизни иссиқ бағрингизга маҳкам босинг. Бу, Сиз беришингиз мумкин бўлган энг қимматли туҳфа ва у мутлақо текиндир.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
БарчасиКарьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятЎқувчилар чиқишлари ҳарбийлар олқишида
Шайхонтоҳур туманидаги 10-умумтаълим мактабида "Хотиралар тўлқини" номли тадбир ўтказилди. Унда ўқувчиларнинг жанговор чиқишлари, улар иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқла
ЖамиятЙод етишмовчилиги жиддий муаммо
Йод ҳаётий зарур микроэлемент ҳисобланади ва озиқ-овқатлар билан истеъмол қилинади. Қалқонсимон без гормонлари учун йод жуда зарур. Агарда организмда йод етишмовчилиги доимий равиш
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
