Замонавий бинолар иш бошлади

Мамлакатимизда истиқлол шарофати билан тиббиёт йўналишида жадал ислоҳотлар, салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Республикамиздаги мавжуд қишлоқ врачлик пунктлари, кўп тармоқли шифохоналар, оилавий поликлиникалар халқимиз хизматида. Айниқса, ҳар йили янгидан қуриб битказилаётган тиббиёт муассасалари мустақиллигимиз шодиёналари арафасида фойдаланишга топширилиши, эзгу анъанага айланган.

Жорий йилда ҳам ушбу анъанага мувофиқ, республикамизнинг турли вилоятларида янги-янги замонавий тиббиёт муассасалари иш бошлади. Энг қувонарлиси, ушбу муассасаларнинг барчаси замонавий асбоб-ускуналар ва тиббиёт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.

Жумладан, Андижон вилоятида биргина тиббиёт масканларини такомиллаштириш борасида жами 20,3 млрд сўмлик ишлар бажарилиб, йиллик режага нисбатан 90,3 фоизни ташкил қилди.

Мустақиллигимизнинг 22 йиллик байрами арафасида Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Вилоят болалар сил касалликлари санаторийси фойдаланишга топширилди.

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг 250 ўринли асосий даволаш биноси ва 100 қатновли консультатив поликлиникаси тўлиқ таъмирланди.

Болалар сил касалликлар санаторийси эса 300 ўринга эга бўлиб, 2012 йилда 250 ўринли ётоқхона қуриб битказилган бўлса, жорий йилда 50 ўринли даволаш биноси, мактаб хўжалик биноси ва спорт зали қурилиши якунланиб, ишга туширилди.

Хулоса қилиб айтганда, андижонликлар мус­тақиллик шодиёналарини қўшалоқ байрам сифатида кутиб олишди. Зеро, юксак эътиборда камол топаётган болажонлар, албатта, эл корига ярайдиган инсонлар бўлиб улғайишади.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Алимент тўлови ва моддий ёрдам

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: