Ягона мактаб формаси масаласига ойдинлик киритилди

«Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлашнинг давлат миқёсидаги тизими жорий этилди», деб хабар бермоқда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Унда қайд этилишича, давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, саломатликларини муҳофаза қилиш учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарори қабул қилинган.

Қарор билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари ҳамда давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурийлиги белгиланди.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларни белгилашда уларнинг технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш имкониятлари ва ҳудудий жойлашувини (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудида) инобатга олган ҳолда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар рўйхатини ҳудудлар бўйича шакллантиради.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси билан биргаликда мактаб формаси савдосини ташкил қилиш мақсадида республиканинг ҳар бир туман (шаҳар) марказида аҳолига қулай жойларда мактаб формасини ишлаб чиқарувчи ташкилотларнинг савдо шохобчаларини ташкил этади ҳамда уларнинг жойлашиш манзилларини оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзстандарт” агентлиги, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мактаб формасининг белгиланган стандартларга, санитария қоидалари нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ сифатли тўқимачилик маҳсулотларидан тайёрланиши устидан назорат ўрнатади.

Халқ таълими вазирлиги 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мактаб формасининг давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мактаб формасининг давлат умумий ўрта таълим муассасаларида тўлиқ жорий этилишини таъминлайди. Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар орасида давлат умумий ўрта таълим муассасаларига мактаб формасида келишнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб боради.

Яна ўқинг:  Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Қарорнинг ўзига хос муҳим жиҳати тижорат банкларига аҳолининг мактаб формаларини харид қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича қисқа муддатли (олти ойдан кам бўлмайдиган) истеъмол кредитлари ажратилишини ташкил этади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, мактаб формаси жорий қилинишининг ўқувчилар ўртасида ижтимоий тенгликни мустаҳкамлашга ва сифатли таълим-тарбия олиш учун шароит яратишга хизмат қилиши оммавий ахборот воситаларида, жумладан, ижтимоий роликлар орқали мунтазам ва кенг ёритиш ишларини ташкил этади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: