Кўзингизнинг тўр пардасини эҳтиёт қилинг!

 АҚШда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, қўл телефонларидаги мовий нур кўзнинг тўр пардасига жиддий тарзда зиён етказиши аниқланди. Бу ҳақда «Xabar.uz» маълум қилмоқда.

Огайо штатидаги Толедо университети олимлари мобил телефонлардан қоронғуликда кўп фойдаланмасликни тавсия қилишяпти.

Мобил телефонлардаги мовий нур кўзнинг тўр пардасига жиддий тарзда шикаст етказар экан. Бу, айниқса, қоронғуликда телефондан фойдаланишда юзага чиқар экан.

Аввал олиб борилган тадқиқотларда мобил телефонларидаги мовий нур уйқу меъёрини бузиши аниқланган эди.

Мутахассилар уйқудан олдин мобил телефонлардан фойдаланмасликни тавсия қилишяпти.

Яна ўқинг:  ХАЛҚ ТАБОБАТИ УСУЛИДА ДАВОЛАШ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: