Чўнтакбоп терминал

Республикамиз аҳолисининг 35 фоизи пластик карточкалардан фойдаланаётган бир пайтда савдо пунктларига ўрнатиладиган терминаллар масаласи долзарб бўлиб қолмоқда.

Замонавий технологиялар эса бир ерда тўхтаб қолмайди: муаммоларнинг оддий, ҳажм жиҳатдан кичик ва арзон ечимларини қидиради.

Шу сабабдан смартфон орқали ишлайдиган терминаллар Ўзбекистонга олиб келиниши режалаштирилмоқда. Айни пайтда Ягона умумреспублика протсессинг маркази АҚШ ва Европанинг бундай терминаллар ишлаб чиқарувчи компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.

Келинг, бундай терминал қандай ишлаши, қандай афзалликларга эгалигини биргаликда кўриб чиқамиз.

МПОС ёки мобил терминал нима?

МПОС – бу гугурт қутиси катталигидаги қурилма бўлиб, у Андроид ёки iOS тизимида ишлайдиган смартфонга уланади. Унда пластик карточкалар чипини ўқийдиган қурилмача бўлиб, смартфонга маблағ миқдори ва карточка пин-кодини киритиб, тўловларни амалга ошириш мумкин. Демак, МПОС ёки мобил терминал – бу:

– смартфон ва карт-ридердан иборат бўлган қурилма;

– оддий терминалдан бир неча баробар арзон;

– тўловларни ҳар ерда ва ҳар вақтда қабул қилиш имконияти — фақатгина Интернет тармоғига уланиш кифоя.

У қандай ишлайди?

Ушбу қурилмадан фойдаланиш учун қуйидагиларга эга бўлиш кифоя:

– смартфон;

– карт-ридер;

– махсус мобил дастур;

Махсус дастурдан фойдаланиш тартиби қуйидагича;

– дастурга махсус парол орқали кирилади;

– менюдан керакли функция танланади;

– смартфонга карт ридер (наушник учун мўлжалланган жойга) ўрнатилади

– карт ридерга пластик карточка киритилади;

– ечиб олинадиган маблағ миқдори, карточка коди кўрсатилади;

– тўлов амалга оширилгани ҳақида электрон чек берилади.

Яна ўқинг:  УНИВЕРСАЛ ПУЛЬТ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: