Қонунбузилиш ҳолатлари асосан таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат, коммунал хизматлари, ер ажратиш, маъмурий жавобгарликка тортиш соҳаларида йўл қўйилган

Қонунбузилиш ҳолатлари асосан таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат, коммунал хизматлари, ер ажратиш, маъмурий жавобгарликка тортиш соҳаларида йўл қўйилган

Адлия вазирлигидан маълум қилишларича, ўтган уч ой давомида юртимизда қарийб 650 ташкилотда 7 мингдан кўп қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Қонунбузилишлар асосан таълим, соғлиқни сақлаш, меҳнат, коммунал хизматлари, ер ажратиш, маъмурий жавобгарликка тортиш ва бошқа соҳаларда йўл қўйилган.

Қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига 290 та тақдимнома, айбдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан судларга 82 та таклиф киритилди.

Бундан ташқари, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига келгусида содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишларни олдини олиш мақсадида 2500 дан ортиқ огоҳнома киритилди.

Мисол учун, Адлия вазирлигига фуқаро У.Д. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан 2018 йил 22 майда ўтказилган малака имтиҳони натижалари бекор қилинганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган. Мазкур ҳолат ўрганилиб, малака имтиҳонини муваффақиятли топширган 20 нафар фуқарога, жумладан У.Д.га баҳоловчи малака сертификати берилиши таъминланди. Қўмитанинг айбдор ходимига нисбатан чора кўрилди.

Шунингдек, адлия органлари томонидан туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари, туман (шаҳар) йўл эксплуатация корхоналари, автомобиль йўллари бош бошқармалари ҳузуридаги эксплуатация линия корхоналарининг фаолияти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорининг бажарилиши ўрганилди. Ўрганиш давомида бир қатор қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Жумладан, 28 нафар фуқаронинг манфаатларини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилиб, 67,4 миллион сўм ундириб берилди.

Бундан ташқари, халқ таълими тизими ривожланишига салбий таъсир қилувчи омиллар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан 11 та йўналишда 28 га яқин таклиф ишлаб чиқилди.

ЎзА

Яна ўқинг:  Фармацевтика: экспорт ва инвестиция қамрови ортмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: