Ақлли бола катта қилиш сирлари

Ақлли бола 2 ёшдан алфавитни биладиган ёки 4 ёшида кўпайтириш жадвалини ёддан айта оладиган бола эмас. Ақлли бола деб изланувчан, қизиқувчан, креатив(янгилик ўйлаб топадиган) ва моҳир болани тушуниш керак. Қуйида кўрсатилган йўллар болани ҳақиқатдан ақлли бўлиб ўсишига ёрдам беради.

Кўп гапириш

Ёши 1.5-2 атрофидаги боланинг тили чиқиши учун ота-она у билан кўп суҳбат қуриши кераклиги ҳақида биламиз. Каттароқ болаларда ҳам шундай. Боланинг тили ривожланиши ақлий ривожланиш билан узвий боғлиқ. Бола билан кўп суҳбатлашиш, ёшига муносиб китобларни кўпроқ ўқиб бериш, бераётган саволларига аниқ ва тушунарли қилиб жавоб бериш жуда муҳим. Бола гапиришни телевизордан эмас, мулоқотдан ўрганиши керак. Телевизор ёрдамида тили чиққан боланинг жамиятда мулоқот қилиш жараёнида муаммолар кутиши мумкин. Кўп гапирадиган бола, кўп маълумотга муҳтож бўлади. Ана шундай маълумотларни ота-она боланинг ёшига муносиб равишда суҳбат орқали тақдим эта олиши даркор.

 

Ҳиссиётларни ўрганиш

Бола кичиклигиданоқ ўз ҳиссиётларини англай олишни билиши керак. У салбий ёки ижобий ҳис бўлишидан қатъий назар бола уни бекитмаслиги лозим. Аксинча, ўз ҳиссиётларини билган бола уларни жиловлашни ҳам ўрганади. Бекитиш билан жиловлашнинг фарқи бор. Ота-онасидан қўрққанидан укасига бақирмаслик бу ҳиссиётларни ютиб олиш, бекитиш деганидир. Лекин укаси ҳали кичик ва баъзида хато қилиб туришини ота-онаси тушунтириб берган бола укасига нисбатан чиққан жаҳлини жиловлайди.

Ёки ижобий бир ҳиссиётни олсак, бола ўз дўсти билан ўйинчоғини бўлишмоқда. Шунда ота-она бир дақиқа вақтини ажратиб, боласига қандай ажойиб иш қилганини, дўстини хурсанд қила олганини айтиши лозим. Шунда бўлишиш орқали хурсандчилик ҳиси билан бола танишиб олади.

 

Ақлли ўйин ўйнаш

Қарама-қаршиликлар ўйини 3 ёшдан катта болаларни IQ’сини оширишда ва математик қобилиятни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. Бунинг учун, болага бирон сўз айтасиз. Масалан, «қуёш». Бола бунга нисбатан қарама-қарши бир фикрни айтиши керак бўлади.

Масалан, тун. «Қуёш» ва «тун» қарама-қарши образлар. Қуёш сўзини эшитган боланинг ҳаёлига биринчи бўлиб «кун» келади. Лекин шунда «кун» демай, бир сония ўйлаб, қарама-қаршиликни излаб уни изҳор эта олиш ақлий ривожланишга катта ижобий таъсир кўрсатади.

Агар болада гапириш луғати озроқ бўлса, у ҳолда ҳудди шу ўйинни ҳаракатларда ўйнаш мумкин. Масалан, сиз битта чапай чаласиз, бола иккита ёки ундан кўпроқ, муҳими сиздан фарқли миқдорда чапай чалиши лозим.

Яна ўқинг:  Ўғил-қизингизнинг гапларини эшитасизми?

Биринчидан, бу ўйин жуда қизиқарли бўлса, иккинчидан, болада табиий равишда ўйлаш, фикр юритиш, фикрни тўғри изҳор қила билиш, ўйламай гапирмаслик, режалаштириш, мақсадга эришиш каби хусусиятлар ривожланади.

 

Креативликни рағбатлантириш

Ҳозирги кунда магазинлар минглаб ўйин ва ўйинчоқлар билан тўлиб кетган. Бири болани ақлий ривожлантиради деса, иккинчиси болага алфавит ўргатади деб реклама қилинади. Бундай ажойиб ўйинчоқлар афсуски, болада креативлик сифатини сўндиради. Креативлик (янгилик ихтиро эта билиш)ни ривожланиши учун эски туфлини коробкаси билан икки дона рангли қалам ҳам етарли бўла олади. Ёки магазиндан олиб берилган машинадан кўра, икки стул ва кўрпачадан ясалган самолёт креативликни ривожлантириш учун муҳимроқ воситадир. Боланинг креативлиги ривожланиши учун уй ўйинчоқлар ёки қимматбаҳо гиламлардан кўра, у ишлатиши мумкин бўлган нарсаларга тўла бўлгани даркор.

 

Натижани эмас, ҳаракатни мақташ

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ота-она боланинг ақлидан кўра унинг ҳаракатини ажратиши лозим. Ажойиб чизилган расмни кўриб, ота-она: «Қандай чиройли расм, жудаям ақлли(зўр рассом)санде», дейишдан кўра, «Бундай расм чизиш учун роса кўп меҳнат қилганга ўхшайсан,»дейиш афзалроқ.

Шунда катта бўлган сари бола ўз фаолияти натижасига эмас, балки унга эришиш учун керак бўладиган ҳаракатга кўпроқ аҳамият беради. Натижа хато чиқса ҳам, ачиниб, қўл силтаб, ўзига бўлган ишончини йўқотмай, ўз ҳаракатига ишониб фаолиятини давом эта олади.

 

Кўрсатиб гапириш

Болага бирон нарса ҳақида гапираётганингизда бола у нарсани кўриб туриши жуда муҳим. Мисол учун, уйда бўла туриб бирон дарахт ҳақида маълумот бермоқчи бўлсангиз, бола бу маълумотни тўлиқ қабул қила олмайди. Унинг ўрнига, ташқарига чиқиб, дарахтни кўрсатиб ўша маълумотни бериш фойдалироқ. Шунда болада ассосиатив фикр юритиш қобилияти ривожланади.

 

Мақола ёққан бўлса, дўстларингиз билан бўлишинг!

Манба: uzbaby.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: