Хайр-саховат – эзгу қадрият

Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу амаллар халқимизнинг азалий қадриятидир. Орамизда шундай инсонлар борки, йиқилганга таянч, беморга малҳам, эҳтиёжмандга бисотидан туҳфа ҳадя этиб, эл ишига камарбаста ҳаёт кечиради. Чирчиқ шаҳрида истиқомат қилувчи Хадича Қурбонова яқинда ана шундай хайрли ишни амалга оширди.

У Тошкент вилояти Перинатал маркази таркибидаги 20 ўринли «Муддатидан олдин туғилган чақалоқларни парваришлаш бўлими»га зарур тиббиёт анжомлари, жумладан, иккита чақалоқлар тарозиси, хона ҳавосини тозаловчи мослама (кварц), тиббиёт анжомларини қуёш нуридан асраш мақсадида учта дераза ойналари учун жалюзи пардалари тақдим этди.

Ушбу ҳомийлик иши учун Хадича Қурбоновага Перинатал маркази бош шифокори Л.Қарабаева, бўлим мудираси Д.Эшметова ҳамда тиббиёт муассасасининг ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ўз миннатдорлигини билдиради.

Яна ўқинг:  Хонадон — бахт кошонаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: