Бизда ҳам қўллаш мумкин-ку!

Бугун мамлакатизда бўлаётган кенг миқиёсдаги ўзгариш ва янгиланишларни кўриб, юртдошларимиз қалбида “мен ҳам инсонлар оғирини енгил қилсам, давлатимиз равнақи йўлида баҳоли қудрат ўз ҳиссамни қўшсам” деган эзгу мақсад жўш урмоқда.

Бундан бир неча йил аввал Германиянинг ДААД фонди томонидан грант асосида Гёттинген илмий текшириш институтида малака ошириш курсини ўтаб қайтдим. Гёте институтида икки ой давомида немис тилини ўргангач, шаҳарда қолиб, бошпана излашимга тўғри келди. Баъзи расмиятчиликлардан сўнг барча қулайликларга эга бўлган кўп қаватли уйлардан бирига жойлашдим.

Биринчи гал бинога кирганимда йўлакдаги барча чироқлар ўчган ҳолатда эканлигини кўриб, бироз ҳайрон бўлдим. Эътибор берсам, биринчи қаватдаги чироқ ёқиладиган тугманинг ўртаси ёришиб турибди. Тугмани босиб, чироқни ёқдим ва иккинчи қаватга кўтарила бошладим. Қизиғи, пиллапоялар тугаши билан чироқ ўз-ўзидан ўчиб қолди. Бу ҳолатдан бироз ажабланиб, иккинчи қаватдан пастга қарадим. “Чироқни ким ўчирди экан? дея бироз кутиб турдим, лекин ҳеч қандай оёқ товуши эшитилмади. Шундан кейин қаватдаги тугмани босиб, ўз хонам томон юрдим, эшик олдига келиб, хонамни очар-очмас, яна йўлак чироғи ўчди. Кейин билсам, бу ердаги барча электр чироқлари маълум вақт ёниб туриши учун “таймер” орқали бошқарилар экан.

Афсуски, бугун баъзи юртдошларимиз электр энергиясидан кўп ҳолларда мақсадсиз фойдаланишади. Қолаверса, давлат тасарруфидаги ёки хусусий корхоналарга кирсангиз, кундузи ҳам ёритиш чироқлари ёниб турганининг гувоҳи бўласиз. Хўш, ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган замонда нега биз турмуш тарзимизга ана шундай янгиликларни жорий этмаслигимиз керак?! Масалан, бугун республикамизда қурилаётган кўп қаватли бинолардаги умумий фойдаланиш учун мўлжалланган йўлаклардаги чироқларга ана шундай мосламалар ўрнатиш мумкинку! Агар шундай йўл тутилса, электр энергиясини анча тежаган, бу орқали мамлакатимиз иқтисодиётига катта фойда келтирган бўлар эдик.

 

Аҳрор АКБАРОВ,

Олий ҳарбий божхона институти доценти

Яна ўқинг:  ҚАЛБ КЎЗГУСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: