Илмга интилиш юракни асрайди, мияни эса ёшартиради

Статистик маълумотларга кўра қисқа таълим олиш юрак касалликлари пайдо бўлиш эҳтимолини деярли икки баробарга оширади.

Мутахассисларнинг ўттиз йиллик тадқиқот натижаларига қараб шундай хулоса чиқарилди. Тўпланган маълумотларга қараганда, агар аёл киши фақатгина мактабни тамомлаган бўлса, юрак-қон томир касалликлари хавфи 51 фоизга кўтарилар экан. Агар у олий ўқув юртида ўқиган бўлса, бу кўрсаткич 28 фоизни ташкил этади. Бундай ҳолат эркакларда ҳам кузатилди. Бироқ, кўрсаткичларда сезиларли фарқ бор. Ўрта маълумотлиларда касалланиш хавфи 59 фоиз бўлса, олий маълумотлиларда 42 фоизни ташкил этди.

Олий маълумотга эга бўлиш ақли заифликка қарши курашишга ёрдам беради. Барчаси таълим олиш вақтидаги рағбатга ҳам боғлиқ. Бу мияни чархлаш учун туртки бўладиган мутолаа сабабли ақл заҳирасини шакллантириш имконини беради. Шундай қилиб, таълим олишга қаратилган ҳар бир йил ақли заифлик хавфини 11 фоизга камайтиради.

 

Миржалол МАДВАЛИЕВ тайёрлади.

Яна ўқинг:  Мактаб партаси: ундан қандай фойдаланиш керак?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: