Билим масканлари янги ўқув йилига шай

Пойтахтимиздаги Миллий Матбуот марказида Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармаси томонидан янги ўқув йили бошланишига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди.

Тадбирда бошқарманинг масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, «Ёшлик» кўнгилли спорт жамияти вакиллари, «Таълим-таъминот» корхонаси, туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирлари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. Улар янги ўқув йилига тайёргарлик борасида ўқув биноларини таъмирлаш, инвестиция дас­турининг бажарилиши, ўқитувчиларнинг навбатдаги ўқув йилига тайёргарлиги, Август кенгашларининг ташкил этилиши, ёш кадрларни ишга жалб этиш, дарсликлар билан таъминлаш, «Мактаб бозорлари» фаолияти юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Айтиш мумкинки, ўқувчилар ва ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида шаҳардаги 24 та умумтаълим мактабларида 1 августдан 1 сентябрга қадар “мактаб бозорлари” фаолият кўрсатади.

Анжуманда «мактаб бозорлари»да сотилаётган ўқув қуроллари, ўқувчилар кийими ҳамда янги ўқув йилида нашр этилган дарсликлар кўргазмаси ҳам намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори бўйича ҳамда 1-синфдан чет тилларини ўқитишга тайёргарлик борасида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди.

Мазкур анжуманда кўрилган масалалар юзасидан оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

М.ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Ёш истеъдодларнинг Испаниядаги ютуғи

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: