Шахматчиларимизни дунё тан олмоқда
БААнинг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли халқаро турнир бўлиб ўтди.
Стандарт йўналишда ташкиллаштирилган мусобақада 13 давлатдан юздан зиёд ёш шахматчи иштирок этди. Ҳамюртимиз Азиз Салаев швейцарча тизимда 9 турдан иборат мусобақада муваффақият қозонди.
Яна бир шахматчимиз Нодирбек Абдусатторовнинг Швейцарияда қайд этган натижалари таҳсинга лойиқ. Дунё шахмат тарихида айни пайтдаги энг ёш гроссмейстери ҳисобланган Нодирбек Абдусатторов (14 ёш) Швейцариянинг Биле шаҳрида ўзига хос сеанс намойиш этди. Истеъдодли ҳамюртимиз бир вақтнинг ўзида 16 ёшгача бўлган 16 нафар шахматчига сеанс ўтди ва партияларнинг 15 тасида ғалаба қозонди. Фақат битта доскада дуранг натижа қайд этилди, холос.