Жондорда 50 дан зиёд хотин-қизни меҳнат билан банд қилувчи мажмуа ишга туширилди

Қишлоқ жойларида хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни тадбикорликка айниқса, чекка ҳудудлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка жалб этиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бухоронинг Жондор туманида ана шундай хайрли ишга қўл урилди.

Вилоятнинг иш билан таъминланмаган аёллар қатлами юқори бўлган чекка ҳудудларида тикув цехлари очиш орқали янги иш ўринлари яратиш истаги билан чиққан тадбиркорлар ўз таклифларини билдириб, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда бизнес режалар тузишларига кўмаклашилди.

Жондор туманидаги собиқ деҳқон хўжалиги идораси тубдан таъмирланди, “Алипаҳлавон” МЧЖга фойдаланиш учун берилди.

– Бинонинг ўзида камида 50 та иш ўринлари яратилаётгани, касаначилик орқали меҳнатга яна 20 нафар аёл жалб этилаётганини инобатга олиб, корхонага 250 млн. сўмгача имтиёзли кредит маблағлари ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди ва ушбу тикув цехи, кўрпа-тўшак тикиш, “Гўзаллик салони” ҳамда кутубхонадан иборат мажмуа барпо этилиб ишга туширилди, – дейди биз билан суҳбатда Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Ибрагимова.

Шунингдек, ушбу мажмуада нотинч, оғир ижтимоий аҳволдаги оилаларнинг 5 ёшгача бўлган фарзандларига таълим ва тарбия берадиган кичик гуруҳ ташкил қилиниб, туман педагогика касб-ҳунар коллежи битирувчилари ҳамда нафақага чиққан ўқитувчилар иш билан таъминланди.

Мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқишди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева ушбу тадбир иштирокчилари билан суҳбатлашди. Уларнинг келгусидаги режалари билан қизиқди.

Яна ўқинг:  Осиё ва Оврўпани боғлаган кўҳна кент

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: