Болангиз инжиқланса…

Унга телефон эмас, сизнинг эътиборингиз зарур

 

Боланинг тили чиқмагунига қадар унга телефон, компьютер ва ўзидан нур таратувчи бошқа техника воситаларни бериш мутлақо мумкин эмас. Чунки гўдаклигидан телефон ўйнашни одат қилган болакайнинг тили кеч чиқади, гапиришга, атрофдагилар билан мулоқот қилишга қийналади. Унда нутқ билан боғлиқ муаммолар юзага кела бошлайди.

Бола асабийлашганда уни телефон билан овутмаслик лозим. Боиси, бу пайтда унга ота-онанинг эътибори кўпроқ зарур бўлади.

Афсуски, кўпинча ўз вақти ва сабрини қизғонган ота-оналар ана шундай ҳолатларда кичкинтойига қўл телефонини тутқазиб қўяди. Бу билан у дилбандининг ҳаётда кучли бўла олиш, қийинчиликларни енгиш қобилиятига ўзи билмаган ҳолда тўсиқ қўяди. Қолаверса, гаджетлар ёрдамида фарзандининг миясини чархламоқчи бўлган ота-оналар мутлақо хато қилади. Агар бола компьютердан маълумот олиш, ўйинлар орқали бирон вазифа бажаришга ўрганиб қолса, унинг ҳаётга, жамиятга мослашиши жуда қийин кечади. Экранда уддалай олган вазифани ҳаётда умуман бажара олмайди. Америка педиатрия уюшмаси мутахассисларининг таъкидлашича, компьютер ўйинлари ва мобил гаджетлар боланинг ҳар томонлама ривожланишига салбий таъсир этар экан.

Компьютер ёки телефонга боғланган бола ўзи сезмаган ҳолда қаттиқ чарчайди, унда асабийлик, зарда қилиш, ғижиниш ва агрессия (ТАЖОВУЗКОРЛИК) ривожланади. Шунингдек, У спорт билан шуғуланаётганда ҳам қийналади.

Баъзи тадқиқотлар яқин йилларда болалар ва ўсмирлар орасида кенг тарқалаётган семизлик сабабини ҳам мобиль телефон ва компьютер воситаларининг салбий таъсиридан кўришмоқда. Уларнинг экранга соатлаб термулиб ўтиришни афзал кўриши натижасида танада модда алмашинув тизими ишдан чиқади ва жадал тарзда семизлик ривожлана бошлайди.

Маълум бўлишича, ўн ёшга тўлмаган болада телефонларнинг таъсири натижасида мияда бўладиган патологик бузилишлар катталарникига нисбатан тезроқ ва кенгроқ юзага келар экан. Бу эса келажакда жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Зиёда ЮЛДАШЕВА,

Қарши давлат университети ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Ёрдамга муҳтож “тез ёрдам” ёхуд тиббиёт ходимларининг ҳақ-ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: