Ментал арифметика боланинг ақлий ривожланишига таъсир қилади(ми?)

Фарзандининг вундеркинд бўлиб вояга етишини истамаган ота-она бўлмаса керак. Шу мақсадда кўпчилик фарзандларини эрта ёшданоқ турли ўқув машғулотларига олиб боришади.

Ҳозирги кунда кенг тарқалиб бораётган ана шундай ўқув методларидан бири ментал арифметикадир. Табиий савол туғилади, хўш, ментал арифметика ўзи нима? У боланинг ақлий ривожланишига чиндан ҳам ёрдам берадими ёки бу шунчаки оддий таълим методларидан бирими? Бу каби саволлар кўпгина ота-оналарни ўйлантириши табиий.

Фан сифатида ментал арифметика бундан икки минг йил илгари Японияда пайдо бўлган. Бу усул миянинг ҳар иккала ярим шарини ривожлантириш мақсадида ўйлаб топилган. Бир қарашда хаёлотга яқиндек туюлиши мумкин, аммо ушбу таълимнинг ривожланиши фантастика эмаслигини исботлади. Болаларнинг аниқ бир методика билан шуғулланишлари натижасида уларнинг хотираси мустаҳкамланиб, диққатининг ошгани, онгдаги турли хил математик ҳисоб-китобларни ишлаб чиқариш қобилиятининг тез суръатларда амалга оширилиши, ҳатто, олимларнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.

 

Нима сабабдан ментал арифметика деб номланади?

Бу ўзига хос дастур бўлиб, у инсоннинг интеллектуал ҳамда ижодий фаолиятини ривожлантиришга имкон яратади. Бу орқали махсус ҳисобларни мияда бажариш осонлашади. Ушбу методда таълим олиш ёши 4 ёшдан 16 ёшгача этиб белгиланган. Бугунги кунда миянинг ҳар иккала ярим шарини ривожлантирувчи ушбу усул дунёнинг 52 давлатида қўлланилади.

 

Уни ўрганиш орқали нимага эришиш мумкин?

 

Ушбу арифметикани ўзлаштириш орқали ижодий фикрлаш ривожланади, бола ностандарт бўлмаган вазиятларда ягона ҳақиқий ечимни топишни ўрганади. Фикрлаш жараёнлари онгли бўлиб, ривожланган хотирага таянади.

Болаларнинг ижодий қобилияти олдинга чиқади (бу фақат математик маълумотларга тегишли бўлмай, бошқа соҳаларда ҳам намоён бўлади).

Синф хонасида ўтишга мўлжалланган бу каби машғулотлар ҳамма вақт ҳам ментал ҳисоб-китобга асосланмайди. Бунда болалар бир-бири билан ўзаро мулоқот қилиш, рақс тушиш ва қўшиқ айтишга ўргатилади. Бир сўз билан айтганда, бу турдаги барча машғулотлар асосида миянинг ҳар иккала ярим шарларини доимий ривожланиши кузатилади. Болалар учун ақлий арифметиканинг асосларини ўргатиш уларнинг фикрлашларига ўзининг ижобий самарасини кўрсатади. Бироқ, шуни унутмаслик керакки, бу каби машғулотлар мутахассис томонидан амалга оширилиши лозим.

 

Хуршида ТОЛИПОВА

Яна ўқинг:  Самарқандда ШҲТ туризм университети иш бошлайди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: