Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга биометрик паспорт уйда расмийлаштириб берилади

Энди ўзгалар ёрдамига муҳтож қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларга фуқаронинг биометрик паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжатини расмийлаштириш ва бериш белгиланган тартибда ушбу шахсларнинг доимий рўйхатга туриш ёки яшаш жойига борган ҳолда амалга оширилади.

Улар эндиликда маълумотлар йиғиш пунктига боришлари талаб этилмайди. Бунинг учун тегишли мурожаатни тақдим этиш зарур. Давлат персоналлаштириш маркази сайтининг “Интерактив хизматлар” бўлимида биометрик паспорт ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини олиш учун электрон навбатга туриш мумкин. Мурожаатга 1 иш кун давомида ишлов берилиб, аризачига SMS-хабар орқали банд қилинган навбат санаси ҳамда вақти тўғрисида ахборот келади. Шу ернинг ўзида ариза-анкета бланкасини тўлдириб, қоғозга чиқариш ёки тўлдирилмаган бланкани қоғозга чиқариш мумкин.

Яна ўқинг:  “UzTextileExpo – 2019” халқаро кўргазмаси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: